muslim.uz

muslim.uz

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари Владимир Путинни 18 март куни бўлиб ўтган Россия Федерацияси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан табриклади.
Сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида жамиятни бирлаштириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг жаҳонда муҳим ўрин тутган давлат сифатидаги ролини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ниҳоятда кенг қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.
2017 йилнинг апрель ойида Россияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф, шунингдек, томонларнинг мунтазам мулоқоти икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиб, уни сифат жиҳатидан янги, амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва кўплаб бошқа соҳаларда аниқ натижаларга эришилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашди.
Сайёҳлик ва маданият соҳасидаги алмашинувлар кенгаймоқда, таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича қўшма дастурлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалалари, шунингдек минтақавий ва халқаро сиёсатнинг қатор долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Суҳбат якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф этди.
Россия Президенти самимий қутлов ва тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, мамлакатимизга ташриф билан келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари жорий йил 2 мартда Навоий вилояти фаоллари билан учрашувда тўй ва маросимлардаги турли дабдабабозлик ҳамда исрофгарчилик қаттиқ танқид қилган эди. Учрашувда ихчам ва камхарж намунали тўйлар ташкил этиш анъанасини Навоий вилояти бошлаб бериш таклифи кўпчиликка маъқул тушди.

Жумладан, вилоятнинг Қизилтепа туманида тадбиркор Нуриддин Ҳабибов фарзанди Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйини 120 кишидан иборат қариндош-уруғ ва дўст-ёрлар даврасида ўтказди. Камхарж ва ихчам маросимнинг афзаллиги кўп эканлигини тўй эгаси амалий ишларида намоён этди.

Хусусан, Наврўз байрами олдидан тумандаги махсус мактаб-интернатнинг ўғил-қизларига сайл ташкил этиб, зарур-ўқув қуроллари олиб берди.

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари келин-куёвга Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат қилиш учун сертификат ҳамда китоблар жамламасини совға қилди.

Навбатдаги намунали тўй Кармана туманида бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик асосида кенгайтириш ва чуқурлаштиришдаги шахсий иштироки алоҳида қайд этилган.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Бу ҳақда давлат раҳбари матуот хизмат хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбарининг қутловида ХХР Раисининг қайта сайлангани ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ биринчи сессиясида қабул қилинган тарихий қарорлар Хитойни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро сиёсий ва иқтисодий майдонда унинг нуфузли ва тараққий этган давлат сифатидаги ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, глобал миқёсда, шу жумладан бизнинг минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар энг юксак – ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига чиққани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.
Бу ҳақда давлат раҳбари матуот хизмат хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбарининг қутловида бўлиб ўтган сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган, Россия жамиятини бирлаштириш, одамлар турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилиш ва Россия Федерациясининг жаҳонда муҳим ўрин тутган давлат сифатидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани қайд этилган.
Томонларнинг яқин мулоқоти, сиёсий иродаси ҳамда амалий ҳамкорликни тубдан кенгайтиришга бирдек интилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлагани алоҳида таъкидланди.
РФ Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларгакўра, 99,75% овоз бериш бюллетенлари қайта ишлаб бўлинганда Путин сайловчиларнинг 76.67% овозига эга бўлган. Унинг учун жами сайловичларнинг 54,4 миллион нафари овоз берган. Бу Путин сиёсий карьерасидаги рекорд натижадир. Бу кўрсаткич 2004 йилдаги сайлов натижаларидан 5,1 миллионга кўпроқдир.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Страница 90 из 667
Top