РЎЗА

  1. Нафл рўзани тутишга кириши билан уни очиб юбормасдан қуёш ботгунга қадар етказишлик вожиб бўлади. Агар ўз ихтиёри билан ёки бошқа сабаб билан рўзаси очилиб кетса, қазосини тутиб бериш вожибдур. Масалан, нафл рўза тутган аёл кундузи ҳайз кўриб қолса, рўзаси очилиб кетгани учун ўша куннинг қазоси ҳам вожиб бўлади.

«Оламгирия», «Ҳидоя», «Ниҳоя»

 

  1. Қазо рўза тутишнинг ниятини тонг отгандан кейин қилса, дуруст эмас. Лекин нафл рўза деб ният қилса, имом Насафий (рҳ.) сўзларига кўра, жоиз. Агар шундай ният қилгандан кейин рўзасини очиб юборса, қазосини тутиб бериши вожибдир.

«Оламгирия», «Хулоса»

  1. Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. У икки кг бугдой ёки майиз ёки 4 кг хурмо ёки арпа деб белгиланган. Фитр садақаси закот нисоби миқдорида бойлиги бўлган мусулмонлар зиммасига вожибдир. Бунда закотдаги каби бойлигининг ўсиб туриши (нумувв) шарт эмас. Демак, нисобга эга, лекин закот бериш вожиб бўлмаган кишилар ҳам фитр садақасини беришлари керак. Уни ўз ҳисобидан ва балоғатга етмаган фақир фарзандлари номидан беради. Хотини, катта ёшдаги фарзандлари ва бой фарзанди учун бермайди. Балки улар ўзи беради. Фитр садақасини берувчи одам садақа қабул қилмайди, зиммасига қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақасини ҳайит куни бера олмаган одамнинг зиммасидан у соқит бўлмайди, балки кейинроқ бўлса ҳам адо этади.

«Мухтасарул-виқоя»

 

5889 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Рўзага оид масалалар - 6 Рўзага оид масалалар - 8 »
Top