Фотолавҳалар

2016 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигида 2016 йилда бажарилган ишлар сарҳисоби бўйича вилоят имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов иштирок этди.

Дастлаб кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан Бухоро вилояти бош имом-хатиби Мансур Нуруллаев сўзга чиқиб, 2016 йил давомида вилоятдаги масжид имом-хатиблари томонидан бажарилган ишлар, эришилган ютуқлар юзасидан йиллик ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Шунингдек, у 2017 йилда барча имом-хатибларни ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришда, маънавий-маърифий тадбирларда фаол бўлишга чақирди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов “8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги” байрами билан иштирокчиларни самимий табриклаб, имомлар учун зарурий тавсияларни берди.

Тадбир давомида жорий йилда самарали меҳнати билан фаоллик кўрсатган, ёшларга ибрат бўлган имом-хатибларга мақтов ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, дин равнақи йўлида қилаётган хизматлари, кўрсатаётган жонбозликлари ҳамда 2016 йил 2 ноябрь куни “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуидаги диний соҳа ходимлар иштирокида ўтказилган Республика анжуманини юқори савияда ташкил этишда қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Бухоро вилояти вакили М.Нуруллаевга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаккурномаси тақдим этилди.

Тадбир сўнгида, Қуръони карим тиловат қилиниб, барча ўтганлар, хусусан, марҳум Биринчи Президентимизнинг руҳларига бағишланди.

 Музаффар ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими мутахассиси

368 марта ўқилди
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…