Фотолавҳалар

Оламларга раҳмат ўлароқ юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллуд топган Рабиул аввал ойида пойтахтимизнинг масжидларида мавлид ўқилмоқда. Жумладан, 9 декабрь куни Олмазор туманидаги “Имом Бухорий” жоме масжидида жума намозидан аввал мавлид ўқилди.
Бу муборак маросимга Муфтий ҳазратлари бошчилигида бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюриши унинг файзига файз қўшди. Масжид имом-хатиби, ноиблари Имом Барзанжийнинг “Мавлид”ини ўқишганидан сўнг Муфтий ҳазратлари юртимиз фаровонлиги, тинчлиги бардавом бўлишини сўраб, келаётган 2017 йил (“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг) ҳам халқимиз учун баракотли ва хайрли  бўлишини тилаб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

1330 марта ўқилди
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…