Фотолавҳалар

Қуръони каримда (Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз”, дея мақталган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган рабиьул-аввал ойлари киргани муносабати билан юртимиз масжидларида у зотни эслаб, сийрату сифатларини ўз ичига олган мавлиди шарифлар ўқилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Аҳмаджон қори” жоме масжидида ҳам милодий 2016 йил 16 декабрь, ҳижрий 1438 йил рабиьул-аввал ойининг 16 кунида, жума намози олдидан мавлиди шариф ўқилди. Дастлаб масжид имом-хатиби Муҳаммадий домла Эргашев Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, у зотга эргашиш, муҳаббат қилиш, у зот буюрганларидек илм ва камолот ҳосил қилиш нақадар олий фазилат экани борасида мавьеза қилди. Сўнгра Имом Барзанжийнинг “Мавлид”и ўқилди ҳамда жума намози адо қилинди. Ибодат сўнгида ўқиб етказилган хатми қуръонлардан сўнг юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ҳамда динимиз равнақини сўраб дуойи хайрлар қилинди.

Жаҳонгир РЎЗИЕВ,

Тошкент шаҳар Олмазор тумани

“Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом-ноиби,

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

 

738 марта ўқилди
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…