Идора фаолияти

Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилар фаолиятини ташкил этади ҳамда аёллар орасида ибодат ва диний маросимлар ҳанафий мазҳаби асосида ўтказилишини таъминлайди.

Идорага мурожаат қилиб келган аёл-қизларнинг диний-маърифий ва оилавий муаммоларини ечиш юзасидан тегишли маслаҳатлар беради ҳамда ваколати доирасида амалий ёрдам кўрсатади.

Хотин-қизлар орасида диний маросимларни ўтказиб келаётган аёллар ҳақидаги маълумотлар захирасини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради.

Аёллар ўртасидаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш, миллий қадрият ва ҳанафий мазҳаби таълимотига зид бўлган ғояларни тарғиб қилиш ҳолатларини аниқлаш ва бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўради.

Ўқув муассасалари, ташкилот, қишлоқ ва маҳалла йиғинларида аёллар ва қизлар маърифатли, ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишига ва уларни турли ақидапараст оқимлар таъсиридан сақлаш ишига ҳисса қўшади.

Хотин-қизларнинг диний-маърифий савиясини ошириш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, она-бола саломатлигига эътибор қаратиш йўлида Хотин-қизлар қўмиталари, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда жойларда суҳбатлар ташкил этади.

Жамиятда учрайдиган гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва ўз жонига қасд қилиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб боради, муҳтож оилалар ва ёлғиз аёлларни аниқлаб, уларга хайрия ёрдами кўрсатилишини ташкил этади. Бўлимни Марям Абдуллаева бошқармоқда.

Телефон:+99871-240-04-97

 

1172 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: Ҳуқуқшунослик бўлими »
Top