Идора фаолияти

Ушбу бўлим мамлакатимиздаги масжидлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, уларнинг эски биноларини таъмирлаш, янгиларини қуриш, масжидларни давлат рўхатидан ўтказиш каби масалалар билан шуғулланади. Мустақилликдан олдин бор-йўғи 84 тага яқин масжид бўлган мамлакатимизда ҳозир 2037 та жоме ишлаб турибди. Имом-хатиблар ва уларнинг ноиблари малакасини ошириш ва тажрибасини бойитиш, қайта тайёрлаш учун махсус ўқув курслари ташкил этиш, масжидларга олий ва ўрта махсус маълумотли, иқтидорли кадрларни жалб этиш бўлимнинг асосий вазифаларидир. Бўлим масжидларнинг жойлардаги маҳалла, мактаб, маърифат-маънавият марказлари билан алоқасини йўлга қўйиш каби масалалар билан ҳам шуғулланади. Ёшларнинг маънавий тарбияси, муҳтож, кам таъминланган оилаларга, ногиронларга масжидлар орқали хайрия ёрдамлари каби ишларга ҳисса қўшади.

Бўлим ҳар йили Рамазон ойида масжидларда диёримиз қориларини жалб қилган ҳолда, Қуръони карим хатмларини ташкил этмоқда. Кейинги йилларда республика бўйича 600–700 дан зиёд, Тошкент шаҳрида 100 га яқин масжидда Қуръони карим хатм қилинмоқда. «Йил имоми» кўрик-танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Масжидлар билан ишлаш бўлимини турли йилларда Юсуфхон Шокиров, Абдуғани Абдуллаев, Салоҳиддин Муҳиддинов, Фозил қори Собиров, Фозилжон Убайдуллаев, Абдулазиз Мансур, Абдуғани Исмоилов, Ҳомиджон Ишматбеков бошқаришган. Ҳозир бўлимга Муҳаммадназар Қаюмов раҳбарлик қиляпти.

Телефон:+99871-150-64-12

1460 марта ўқилди
Top