Идора фаолияти

Идора ва унинг тизимидаги масжидлар, билим юртлари, муассасалар ҳамда вилоятлардаги вакилликлар ходимларининг меҳнат шартномалари ва уларга дахлдор йиғмажилдларнинг тўлиқ ва тўғри юритилишини таъминлайди.

Ходимларнинг йиллик меҳнат таътилига чиқиш жадвалини тузади, муддати келганида буйруқлар чиқаради ва уларнинг ижросини таъминлайди.

Ходимларнинг меҳнат интизомига риоя этишларини назорат қилиш ишларини ташкил этади.

Диний таълим муассасалари битирувчиларининг иш тақсимоти ва уларнинг тақсимот бўйича жойларда ишлаётгани ҳақидаги ҳисоботларни ўрганади ҳамда таҳлил қилади.

Ишга қабул қилиш учун тақдим этилган номзодларнинг аризалари, ҳужжатларини ўрганади, улар билан суҳбатлар ўтказади.

Тизимда ишлаётган ходимларни идоранинг махсус гувоҳномаси билан таъминлайди.

Идора ходимларининг меҳнат муҳофазаси талабларига тўла риоя этишлари юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади; идора ишчи-ходимларининг ойлик иш табелини тузади.

Идоранинг архив ҳужжатларини хронологик тартибда жойлаштириб чиқади.

Нафақа ёшига етган ходимларнинг пенсия ҳужжатларини расмийлаштиради ва туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларига топширади. Бўлим ишларини Абдуманнон Усмонов бошқармоқда.

Телефон:+99871-150-64-15

1390 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Масжидлар билан ишлаш бўлими Фатво бўлими »
Top