Мақолалар

Яхшиликни ортга сурманг

Қадимда беҳисоб бойлиги бўлган бир подшоҳ яшаган экан.Лекин, у ўз бойлигини сарфлашдан бахиллик қилибёрдамга муҳтож кишиларга хайри эҳсон қилмас, балки яккаю-ягона фарзанди шаҳзодага: “Салтанатимдаги бойликларимнимен вафот этганимдан кейин садақақиласан”, деб таъкидлар экан.

Кунлардан бир кун подшоҳ ўғли билан кечки сайр қилишни ихтиёр қилибди ва ўғлигашундай дебди: “Эй кўзимнинг оқу қораси, мен сен билан сайр қилишни ихтиёр этдим. Тайёргарлигингни кўр”.

Шаҳзода йўлни ёритиб турувчи чироқни ўзи кўтариб юришга отасидан изн сўради. Отаси изн бергач, йўлга равона бўлишди. Шаҳзода чироқни отасининг олдида эмас балки ортида кўтариб борарди. Бир қанча йўлбосиб ўтишгандан кейин отаси қоронғуликдан қийнала бошлади ва шаҳзодага: “Эй ўғлим чироқни нима учун ортимдан ёқасан”, деди. Шунда зийрак шаҳзода: “отажон, сиз салтанатингиздаги бойликларингизни вафотимдан кейин эҳсон қиласан, деб таъкидлайсиз. Инсон ортидан қилинган эҳсонхам худди ортидан ёқилган чироққа ўхшайди”,деб жавоб берди.

Бу гапни эшитган подшоҳ ўғлининг зийраклигига тасанно айтиб, бойлигининг бир қисмини хайр-садақа қилиб, салтанатини ўғлига топширади.

Қиссадан ҳисса шуки, инсон ҳаёти давомида яхши ишларни ортга сурмасдан, ўз вақтида амалга оширса, орттирган бойлигини бева-бечораларга сарфласа, унинг бу дунёда ҳам охиратда ҳам фойдаси ва ажри катта бўлади.

Ҳадис: “Қиёматда банданинг авратини беркитгудек кийими, қувватини сақлагудек таоми ва иссиқ-совуқдан асрагудек бошпанасидан ташқари барча нарсаларидан сўралур”.

 

Тошкент шаҳридаги “Имом ат-Термизий”

 жоме масжиди имом-хатиби Аъзамжон Эргашев

тайёрлади

362 марта ўқилди
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…