Мақолалар

Савобни эмас, шукрни ўйланг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вуҳайб ибн Вирд айтади: «Бир киши келиб, «Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар бўлади?» деб, ҳоли жонимга қўймай сўрайверди. Мен шундай дедим: «Аллоҳ гуноҳимизни кечирсин! Бу ҳақда сендан бошқалар ҳам сўраган эди. Мендан буни эмас, балки Байтуллоҳни етти марта тавоф қилишни насиб қилган Аллоҳ таоло зиммамизга қандай шукр қилишни вожиб қилганини сўранглар. Зинҳор сизга бирор иш буюрилганда: «Агар мукофотни тайин қилсанг, қиламан», дейдиган кишилардан бўлманглар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба: https://islom.uz

2603 марта ўқилди

Мақолалар

Top