Версия для печати

Мақолалар

Улуғлардан дурдоналар

Ҳар сафар кўришганда сенга пул бериб турадиган дўстингдан кўра ҳар сафар кўришганда сенга айбларингни эслатиб турадиган дўстинг яхшидир.

Билол ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ

*****

Илмлари тоғлардек бўлиб, амаллари заррадек бўлиши илми билан риё қилувчиларнинг аломатидандир.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ дедилар:

*****

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِسْمَاعِيلَ إِنَّهُ كَانَ صَادِقَ الْوَعْدِ وَكَانَ رَسُولًا نَبِيًّا وَكَانَ يَأْمُرُ أَهْلَهُ بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ وَكَانَ عِنْدَ رَبِّهِ مَرْضِيًّا

“Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ ҳамда Расул ва Набий бўлган эди. У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби ҳузурида рози бўлинган эди” деган. (Марям сураси, 54-55-оятлар)

Ким нубувват хислатларидан бир хислатни олишни (хислатга эга бўлишни) истаса, аҳлини намозга буюрсин.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

*****

  • Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзудир.
  • Аллоҳнинг розилиги тарк қилинмайдиган, буюк орзудир!
  • Етиб бўлмайдиганини тарк эт!
  • Тарк қилинмайдиганини топишга урин!

*****

Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

“Муҳаммад ибн Мункадир қориларнинг саййиди эди. Бирор киши ундан ҳадис сўрагудек бўлса, йиғлаб юборарди”.

“Солиҳларнинг ажойиб сўзлари” китобидан

*****

Ким Одобга бепарво бўлса, Суннатлардан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ким Суннатларга бепарво бўлса, Фарзлардан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ким Фарзларга бепарво бўлса, Маърифатдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ

*****

— Нима қиляпсиз?

— Тоза ҳаво кириши учун дарча очяпман.

— Дарча очганингиздан кейин сиз айтмасангиз ҳам тоза ҳаво киради. Агар “Азон овози яхшироқ эшитилиши учун” деб ният қилганингизда эди, шу ишингиз учун савоб ҳам олардингиз.

*****

Сиринг асирингдир. Агар уни (бировга) гапирсанг, ўзинг унинг асирига айланасан.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

*****

 

Тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

2476 марта ўқилди