Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Сизни тўхтовсиз кечираверадиганлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки улар агар кетсалар, қайтиб келмайдилар”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Агар бир кишининг сен ҳақингдаги фикрини билмоқчи бўлсанг, ғазаблантириб кўр.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Киши ҳаётда ўрганиши лозим бўлган дарслардан “Ҳамма ҳам сизга яхшиликни илинувчи эмас” деган дарс.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар ҳукумат халқдан қўрқиб турса, бу ҳурриятдир. Агар халқ ҳукуматдан қўрқиб турса, бу зўравонлик билан бошқаришдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Энг кучли курашчилар вақт ва сабрдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Муҳаббат баъзида бизни гўдакдек қилиб қўяди. Бир сўз сабабли йиғлаб, бошқаси сабабли қувонамиз.

“Кун ҳикмати”

*****

Сизни тўхтовсиз кечираверадиганлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки улар агар кетсалар, қайтиб келмайдилар.

“Кун ҳикмати”

*****

Икки дўст орасидаги узоқ йиллик дўстликни кўрсанг, бу улар бир-бирларини ранжитадиган иш қилишмайди дегани эмас. Балки уларда бир-бирини кечириш, гина-кек сақламаслик хислати бордир.

“Кун ҳикмати”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

2701 марта ўқилди

Мақолалар

Top