Мақолалар

Истиғфор айтинг!

“Истиғфор”  банданинг Аллоҳ таолодан мағфират (гуноҳларини кечиришини) сўрашидир. Бунинг лафзлари: Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳал-ъазийм каби лафзлардир.

Истиғфорнинг фойдалари ниҳоятда кўпдир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойиш насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар”.

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Инсон бу дунёда турли синовларга дуч келади. Бошига ташвиш тушади, муаммолардан чиқадиган йўлни тополмай қолади, топиш-тутиши кам бўлиб, етишмовчилиги ортади ва ҳоказо. Буларнинг барчасини муолажа қиладиган энг муҳим нарсалардан бири – истиғфордир! Демак,

Фақирлик, етишмовчиликдандан қийналяпсизми? Истиғфор айтинг!

Азобу машаққатлардан қутулмоқчимисиз? Истиғфор айтинг!

Ёмғир ёғмай, ўсимликлар, ҳайвонлар ташналикдан нобуд бўляптими? Истиғфор айтинг!

Ғамлар эзиб юбордими? Истиғфор айтинг!

Қарзга ботиб, уни тўлашга қийналяпсизми? Истиғфор айтинг!

Ризқда барака йўқми? Истиғфор айтинг!

Фарзанд талабидамисиз? Истиғфор айтинг!

Деҳқончилик яхши бўлмаяптими? Истиғфор айтинг!

Қувватингиз зиёда бўлишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

Гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми? Истиғфор айтинг!

Мунофиқликдан омонда бўлишни истайсизми? Истиғфор айтинг!

Бир кунда 100 марта истиғфор айтадиган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлишни истайсизми? Истиғфор айтинг!

Нозимжон Иминжонов таржимаси

735 марта ўқилди

Мақолалар

Top