Мақолалар

Келинжон, хатм қилинг!

Танловга!

 

Келинжон, хатм қилинг!

Келин эмас қизимсиз

Оилам юзидирсиз

Қория, ҳофизасиз

Келинжон, хатм қилинг!

 

Қўйинг идиш-товоқни

Ташланг қозон-ўчоқни

Чатманг йиртиқ-ямоқни

Келинжон, хатм қилинг!

 

Йилу ой тугамайди иш

Доим бир хил зўр ташвиш

Тинмайсиз баҳору қиш

Келинжон, хатм қилинг!

 

Кўп супурманг ҳовлини

Қиртишламанг човлини

Тортманг иссиқ ҳовруни

Келинжон, хатм қилинг!

 

Чиқинг уйнинг тўрига

Ёки айвон, сўрига

Қироатнинг зўрида

Келинжон, хатм қилинг!

 

Битта овқат етади

Қуръонсиз уй нетади

Шаҳри Қуръон тезда ўтиб кетади

Келинжон, хатм қилинг!

 

Қаҳр қилинг шайтонга

Яқин бўлиб Раҳмонга

Нур улашиб имонга

Келинжон, хатм қилинг!

 

Фаришталар тўлади

Манглайиздан ўпади

Уйим обод бўлади

Келинжон, хатм қилинг!

Мусҳаф турсин қўлингизда

Ўқинг ҳатто йўлингизда

Акса берсин хулқингизда

Келинжон,  хатм қилинг!

 

Чўчиманг қайнотадан

Чўчиманг қайнонадан

Биз ҳам ота-онада!

Келинжон, хатм қилинг!

 

Ором олинг кунлари

Тирилтиринг тунларни

Дуо қилиб бизларни

Келинжон, хатм қилинг!

 

Таровеҳ, нафл, қазо

Ўқинг қолдирманг асло!

Қувонсин еру само

Келинжон, хатм қилинг!

 

Ором олсин аждодим

Қори қилинг авлодим

Шудир сиздан муродим

Келинжон, хатм қилинг!

 

Қуръон нозил бўлган ой

Рамазон моҳи чирой

Беҳиштдан эгаллаб жой

Келинжон, хатм қилинг!

Жон қизим, Қуръон ўқинг!

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юрти

ўқитувчиси Н.Саидакбарова

748 марта ўқилди

Мақолалар

Top