Мақолалар

Рўзадорлар (шеър)

Келинг эй рўзадорлар бирга ифтотр этайлик,

Беҳуда сўзни ташлаб ширин гуфтор этайлик.

Ўлтириб дастурхон атрофида ёронлар,

Шукрони неъмат айлаб, қуллик изҳор этайлик.

Рўзани амр этибдур Исломга Ҳақ Таоло,

Адо этиб бу фарзни талаб дийдор этайлик.

Сабр ила бу кечирган очлик ва ташналикдан,

Ибрат олиб муҳтожлар кўнглин шуккор этайлик.

Моҳи шариф келганда журму хатодин ўзни,

Сақлаб қилиб ибодат, таввоб саййор этайлик.

Рўза билан баробар, нафс йўлини беркитиб,

Гуноҳ лойига ботмай элни ҳушёр этайлик.

Рўзанинг ажрини хос Тангри ўзи берармиш,

Дамни ғанимат айлиб, тоатни ёр этайлик.

Бир кечани бу ойда пинҳон этибдир Субҳон,

Истаб ани ёронлар ўзни бедор этайлик.

Фазилати бу кечанинг қадри минг ойга тенгдир,

Муборак хислатини хўп эътибор этайлик.

Аллоҳнинг изни бирла фаришталар тушарлар,

Алар билан баробар тасбеҳ такрор этайлик.

Тонг отгунча турарлар дуо қилиб бизларни

Хушнудни ҳам қаторда соҳиб асрор этайлик.

Тошкент, 1978 йил

Хушнуд домлани араб алифбосидаги ушбу шеърларини  крилл алифбосига Зарифа Маҳкам қизи ўгирди. (Аллоҳ ўтганларниЎз раҳматига олган бўлсин)

961 марта ўқилди

Мақолалар

Top