Мақолалар

Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди: ТАВҲИД ВА АҚИДА ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ

Ҳар кимга тавҳид ва ақида илмига доир бирор мушкил масала учраб қолса, то бирор олимни топиб, сўраб, аниқлаб олгунига қадар: «Аллоҳнинг наздида тўғри бўлганига эътиқод қилдим» – деб туриши зарур. Олимни излашда тахир этмагай. Тахирга қўйса узри қабул этилмас. Агар излашдан тўхтаса, кофир бўлур.

Меърож воқеаси ҳақ ва ростдир. Ҳар ким уни инкор этса, у залолат ва бидъат аҳлидир.

Дажжол ва Яъжуж­Мажужнинг чиқишлари, қуёшнинг кун ботар томонидан чиқиши, Исо (а.с.)нинг осмондан тушишлари ва бошқа қиёмат аломатлари саҳиҳ хабарларда зикр этилганидек ҳақ ва ростдир.

Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган бандасини тўғри йўлга ҳидоят этгай! 

 

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг

“Фиқҳи акбар” китоби

 

2608 марта ўқилди

Мақолалар

Top