Мақолалар

Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги 8 ваъдаси

«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)

  1. Аллоҳни ёд этганни Аллоҳ таоло ёд этади.

«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз! » (Бақара, 152)

 

  1. Аллоҳ эзгу амаллар қилганларни жаннат ва остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлари билан мукофотлайди.

«Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир» (Бақара, 25)

 

  1. Аллоҳ дуо қилувчининг дуосини қабул этади.

Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди (Ғофир, 60)

 

  1. Аллоҳ шукр қилувчига неъматларини янада зиёда қилади.

«Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим, 7).

 

  1. Аллоҳ тавба қилувчи бандасининг гуноҳларини кечиради.

«Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол, 33).

 

 

  1. Аллоҳ таваккул қилувчи бандасини шайтон ва унинг ёмонликларидан сақлайди.

«Албатта, имон келтирган ва фақат Парвардигорига таваккул қиладиганлар устидан у (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир» (Наҳл, 99).

 

  1. Аллоҳ икки дунёда ҳам мўмин-мусулмонларни Ўзи қўллайди.

«Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир, 51).

 

  1. Аллоҳ солиҳ амаллар қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират этиб, уларни Ўзи мукофотлайди.

«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз» (Анкабут, 7)

 

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун хабардор қилдик» (Каҳф, 21)

 

                                                                          Даврон НУРМУҲАММАД

 

2620 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top