Мақолалар

Руҳий тушкунларга тавсия!

Мустафо Маҳмуд "Қуръоний янги психология" китобида шундай ёзади: "Исломда руҳий муолажанинг энг юқори чўққиси зикр бўлади. Бу - қалб, тил, аъзолар, хулқ-атвор ва амаллар билан Аллоҳ таолони зикр қилмоқдир.

У ҳар сўз ва ишда, доимий ва узоқ вақт Ҳазрати илоҳийни эслашдир.
Шифо, ҳимоя, омонлик ва хотиржамлик зикрдадир.

Чунки зикр банда билан Парвардигор ўртасида узилган ришталарни улайди. Нафсни айрилиб қолган манбасига боғлайди. Ишни Эгасига топширади.

Зеро, бу борлиқда нафснинг айбларини Яратгандан кўра билувчироқ ва муолажасига қодирроқ ҳеч ким йўқдир".

Дарҳақиқат, нафл намозлар, Қуръон тиловати ва "Астағфируллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар" каби сўзларни айтиш зикр дейилади.

Янада кенгроқ айтилса, ҳар амални бажаришда Аллоҳ таолони ёдда тутиш - зикр.

Масалан, овқатланганда, юрганда, ўтирганда, савдо қилганда Аллоҳни ёдга олинадиган турли зикрлар ҳадис китобларида келади.

Мустафо Маҳмуднинг мазкур сўзларига амал қилиб кўринг, руҳий тушкунлик қандай йўқолишига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

 

Мубашшир Аҳмад

2276 марта ўқилди

Мақолалар

Top