Мақолалар

Динда саволим бор: “Агар келиним эсон-омон фарзандини қўлига олса, бир қўй сўйиб, назр қиламан” десаю лекин...

— Қайнонам менинг қизим туғилишидан олдин соғлиғимдан хавотир олиб: “Агар келиним эсон-омон фарзандини қўлига олса, бир қўй сўйиб, назр қиламан”, деганлар. Фарзандимни қўлимга олдим, энди ота-она сифатида биз ақиқа қилмоқчимиз. Қайнонамнинг қўй сўйишга қилган қарори билан ақиқадаги мақсад бир-бирига мос келганлиги учун фақат бир қўй сўйиб, ақиқа ўтказсак бўладими? Бу назр ҳисобига кирадими?

— “Беморлигим тузалса”, “ишим битса”, “фалончи келса” ёки саволда айтилганидек, “агар келиним эсон-омон фарзандини қўлига олса, жонлиқ сўяман”, деб жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақот олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда ҳам назр соҳиби ва унинг аҳли назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди. Мабодо назр қилинган қўйни ақиқага сўйилса, у гўштдан ўзи, оиласи ҳамда бой инсонлар ея олишмайди. У гўштни фақиру мискинларга тарқатиш керак бўлади. Бир ниятда вожиб ва суннатни жамламаган маъқул. Имкони бўлса, ақиқага алоҳида қўй сўйгани афзал.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

2101 марта ўқилди

Мақолалар

Top