Мақолалар

Шаҳзода Гарри ифторга борди

Heads Together халқаро хайрия кампанияси доирасида Сингапурга беш кунлик сафарга келган Буюк Британия шаҳзодаси Гарри (Prince Harry) мусулмонлар билан бирга ифторлик қилди.

4 июнь куни Сингапурга келган шаҳзода болалар уйларида бўлди ва ОИТСга қарши курашиш хайрия ташкилоти ходимлари билан учрашди.

Кеча оқшом у ифторда қатнашди. Шунингдек, Гарри Лондондаги террорчилик хуружи юз бергани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Гарри таомни хурмодан бошлади ва йўлбошловчисининг рамазон ойи ҳақида гапириб берганларини диққат билан тинглади.

6113 марта ўқилди

Мақолалар

Top