Мақолалар

Осмон эшикларин очган калима

Ҳар бир мусулмон беш вақт намозда, намоз сўнгидаги тасбеҳларда, қолаверса, кун бўйи кўп маротаба “Аллоҳу акбар!” (Аллоҳ буюк!) деб айтади. Имонли кишилар қайғуга ботганларида ҳам, шодликка тўлганларида ҳам  “Аллоҳу акбар” дейдилар.

Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга ўтирганида. Бир саҳобанинг зикр қилаётгани қулоғига чалинди: “Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамдулиллаҳи касийрон, субҳаналлоҳи букратан ва асийлан”. Зикр тингач, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ушбу зикрни ким айтди?” деб ажабланиб сўрадилар. Саҳоба: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу сўзларни мен айтдим”, деди. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу сўзларингга осмон эшиклари очилди, мен ҳайрон қолдим!” дедилар.

Саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: “Бу сўзларнинг осмон эшиклари очиладиган даражада таъсирли бўлишининг сабаби нима?” деб сўрашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу зикр ичида Аллоҳ таолонинг Ал-Кабийр исми қўллангани сабаб бўлди”, деб жавоб бердилар.

 

Хуморбегим

 

8289 марта ўқилди

Мақолалар

Top