Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари  (19-қисм): Тонгда ва тунда

Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул алийм, деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

(Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.) (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)

6759 марта ўқилди

Мақолалар

Top