Мақолалар

Фатво ҳайъатига келган саволлар (13-қисм)

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

Савол: Ассалому алайкум! Витр вожиб намозининг 3-ракатида "Қунут" дуосини ўқимасдан руку, сажда қилиб бўлгандан сўнг "Қунут" дуосини ўқимагани эсига тушиб қолса, қандай йўл тутиши тўғри бўлади. Илтимос батафсил жавоб берсангизлар!

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв қилади яъни ташаҳҳуд (ат-таҳийёт)дан сўнг ўнг томонга салом бериб, икки марта сажда қилади ва яна ташаҳҳуд, салавотни ўқиб, икки томонга салом бериб намозни тамомлайди.

Савол: Ассалому алайкум. Ўргимчак тушган сув ёки овқатни ичса бўладими? Олдиндан раҳмат

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ичмаган маъқул.

Савол: Ассалому алайкум устозлар. Мен ҳозир Россияда ишлаяпман аёлим Ўзбекистонда бир дўстим телеграмдан хотинимга хат ёзибди байрам билан табриклаган хотиним раҳмат деб ёзган. Кейин нима деб ёзган билмадим ўчириб ташлабди. Кейин хотиним унга ёзяпти мен дўстингизнинг хотиниман кимга қандай ёзаётганингизни билиб гапиринг деб ёзган. Саволим шу ёзиш хиёнат ҳисобланадими? Кўнглим кир бўлиб қолди хотиним ўзи айтди. Шу дўстингиз яхши одам эмас экан деб, мен нега раҳмат деб ёздинг деб аразлашиб қолдик. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда дўстингиз бузуқ одам экан. Хотинлар (жуда телеграм ишлатмасалар бўлмайдиган ҳол бўлса) телеграмга ўз расмларини қўймасликлари керак. Бегона кишилар хат ёзса ўқимасдан ўчириб юбориши керак. Иккисида ҳам айб бор. Ўртоғингизга ўзини ҳаром ишлардан тийишини уқтириб, дурустгина танбеҳ бериш керак. Шак-шубҳа ва гумон билан тилингизга эрк бериб ҳар-хил гапларни чиқариб қўйманг.

 

Барча жавобларга ўтиш

 

 

 

 

4240 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top