Мақолалар

Қуриган дарахт фожеаси

Тинч океанидаги катта бир оролда яшайдиган маҳаллий аҳоли болта кеса олмайдиган даражадаги йирик дарахтларни йиқитишнинг антиқа усулини ўйлаб топган. Улар дарахтнинг атрофига йиғилиб олиб уни тинмай сўкиб, қарғайди.

Улар дарахтнинг ичида руҳи борлигига ишонади ва ўша руҳ ёмон сўзларни эшитишдан безор бўлиб дарахтдан чиқиб кетади деб ўйлайди.

Кейин нима бўлади, биласизми? Бир қанча вақтдан сўнг дарахт қурий бошлайди ва салгина зарбага тоб бера олмай ағанаб қолади.

Инсонларга ҳам айтилган ёмон сўзлар уларнинг қалбларига жароҳат етказади ва худди ана ўша шўрпешона дарахтларга ўхшаб руҳининг чўкишига, вужудининг йиқилишига сабаб бўлади. Одамлар кўплаб касалликларга қаттиқ хафа бўлгани ва сиқилгани сабабли чалинмоқда.  Аксар беморларнинг шифо топишига эса уларнинг ёнида қўллаб-қувватловчи меҳрибонлари бўлиб уларга ҳар доим яхши сўзлар айтиб тургани сабаб бўлади.

Демак, бахтли ва соғлом бўлишнинг энг ўнғай йўли –  яхши сўзлар ўрнига ёмон сўзлар гапиришни одат қилган, ҳар доим оғзидан боди кириб-шоди чиқиб юрадиган кимсалардан узоқ бўлмоқдир. Бундай бехосият кимсаларнинг дилингизни хуфтон этиб, танангизни худди дарахт каби қуритишларига йўл қўйманг.

 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА  таржима қилди.

3307 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Ноёб панда Ўтганларнинг охирати обод бўлсин! »

Мақолалар

Top