muslim.uz

muslim.uz

Маълумки, Мовароуннаҳ диёридан кўплаб уламолар етишиб чиққан. Ана шундай машҳур уламолардан бири Имом Абу Бакр Қаффол Шошийдир.

Абу Бакр Қаффол Шоший раҳимаҳуллоҳ ҳижрий икки юз тўқсон биринчи йилда Шошда (Тошкент) таваллуд топганлар. Илмни аввал мовароуннаҳ уламоларидан олиб, кейинчалик илм талабида кўплаб диёрларни кезганлар. Бу зот ҳақида бир қанча уламолар ўз китобларида зикр қилиб ўтганлар.

Шамсиддин Заҳабий ўзининг “Сияру аъламун нубала” китобида шундай деган: Қаффол Шоший аллома имом, фақиҳ, усулий, тилшунос, Хуросон олими Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ибн Шоший Шофиеъий қаффоли кабир (катта қаффол), ўз замонасида Мовароуннаҳрнинг етук имоми, кўплаб мусаннафотлар соҳибидир.

Ҳоким Найсобурий айтадилар: Қаффол Шоший Мовароуннаҳр аҳлининг усул илми бўйича энг олими, ҳадис илми талабида энг кўп илмий сафар қилган. Абу Бакр ибн Хузайма, Ибн Жарир Табарий, Абдуллоҳ ибн Исҳоқ Мадоиний, Муҳаммад ибн Муҳаммад Боғандий, Абулқосим Бағавий, Абу Арваба Ҳироний ва шуларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитган.

Шайх Абу Исҳоқ “Табақот”да: Қаффол Шоший уч юз олтинчи йилда вафот этган, деган. Албатта, бу фикр нотўғри. Дарҳақиқат, Ҳоким у зотнинг вафотлари тарихини уч юз олтмиш бешинчи йилнинг охирида, Шошда, деб айтган. Абу Саъд Самъоний  ҳам шу санани таъкидлаган ва туғилган санаси икки юз тўқсон биринчи йил эканлигини ҳам қўшиб қўйган.

Абу Исҳоқ: у киши фиқҳни Ибн Сурайждан олган, деб зикр қилган. Аммо, бу ҳам тўғри эмас. Чунки, Ибн Сурайж Қаффол Шоший келишидан уч йил бурун вафот этган эди.

Заҳабий айтадилар: Қаффол Шоший кўплаб китоблар тасниф этганки, у кишининг таснифичалик бирор кимсада йўқ. У киши фуқаҳолар ичида биринчи бўлиб жадал (диалектика) мавзусида китоб ёзган. Шунингдек, усули фиқҳ, “шарҳур рисала” (имом Шофеъийнинг “рисола” китобига ёзилган шарҳ) китоблари ҳам мавжуд. Мовароуннаҳрда шофеъий фиқҳи шу киши орқали тарқалган.

“Равза” китобида Қаффол Шошийнинг шофеъий мазҳабига зид бўлган бир нечта қарашлари бор. Улардан бири: бемор одам намозни жамлаб ўқиши мумкин, деган. Яна бири: ёши катта киши ўз номидан ақиқа қилиши мумкин, деган. Ваҳолангки, имом Шофеъий катта кишидан ақиқа қилинмайди, деган.

Қаффол Шошийдан ҳадис ривоят қилганлар: Ибн Мундиҳ, Ҳоким, Суламий, Абу Абдуллоҳ Ҳулаймий, Абу Наср ибн Қатода ва Қаффол Шошийнинг ўғли Қосим. Қосим “тақриб” китобини тасниф этган бўлиб, у китоб кам учрайдиган фойдали китоблардан ҳисобланади. Имомул ҳарамайн Жувайний ўзининг “ниҳоя” китобида ундан нақл қилган. “Васийт” китобининг соҳиби “роҳн китоби”да хатога йўл қўйиб, уни Абулқосим деб атаган.

Самъоний айтади: Абу Бакр Шоший яна “далоилун нубувва” ҳамда “маҳосинуш шариъа” китобларини ҳам тасниф этган.

Ҳулаймий айтади: шайхимиз Қаффол Шоший ўз асрида мен учратган уламоларнинг энг олимроғи эди.

Шайх Муҳйиддин Нававий айтади: қачон Қаффол Шоший зикр этилса, ундан мурод унинг ўзи бўлади. Агар Қаффол Марвазий зикр этилса, у ҳолда ундан мурод тўрт юз йилдан кейин келган Қаффол сағийр (кичик қаффол) бўлади. Яна шундай деган: Шошийнинг зикри асосан, тафсир, ҳадис, усул ва калом борасида такрор ва такрор келади. Аммо, Марвазий эса, фақат фиқҳий китобларда кўп зикр этилади.

Абулҳасан Саффор айтади: Абу Саҳл Саълукийни эшитганман, у киши Абу Бакр Қаффол ҳақида сўралганида, бир жиҳатдан мақтаган, бошқа жиҳатдан қоралаб гапирган, яъни,  мўътазилийларга ён босганини қоралаган.

Абу Бакр Байҳақий “шуъабул имон”да айтади: Абу Наср ибн Қатода Абу Бакр Қаффолнинг шундай шеър айтганлигини келтиради:

Келган меҳмонга уйимни кенг тутаман,

Еган одамга таомим ҳам мубоҳдир.

Ўзимда бор нарсани олдига қўяман,

Гарчи нон ва сиркадан ўзгаси йўқдир.

Карамли бўлса, шундан рози кетади,

Пасткаш кишига эса, парвойим йўқдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раисининг биринчи ўринбосари

Ҳ.Ишматбеков

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Вторник, 04 Апрель 2023 00:00

Ислом - поклик дини (Аудио)

"Зиё" медиа маркази ва "Наврўз" радиоси ҳамкорлигида тайёрланган "Маърифат зиёси" радио дастури.

Дастур меҳмони: “Ҳувайдо” жоме масжиди имом-хатиби Aброр домла Aлимов

Сухандон: Нурмуҳаммад Зиёдуллоҳ ўғли

Зиёвуддин домла Мирсодиқов
"Абу Сахий" жоме масжиди имом-хатиби

Зиёвуддин домла Мирсодиқов
"Абу Сахий" жоме масжиди имом-хатиби

Страница 13 из 1849

Мақолалар

Top