Фотолавҳалар

Ҳажга боришни орзу қилиб, Маккаи мукарама ва Мадинаи мунавварага қадами етишини дилига жо қилган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Андижон заминидан Мадина сари йўл олдилар.

Саудияга бир неча кун олдин етиб борган ишчи гуруҳи ҳожиларимизни кутиб олиш учун барча зарурий чораларни кўриб қўйган. Биз ватандошларимизга оқ йўл тилаш асносида, йўлларингиз очиқ ва ойдин, ибодатларингиз мақбулу манзур бўлсин деб қоламиз.

muslimun.uz

442 марта ўқилди
Мавзулар
Top