Аудио

Намоз сабоқлари: Ташаҳҳуд, салавот, дуо (Аудио)

 

Аттаҳиййату лиллаҳи вас-солаваату ват-тоййибат. Ассаламу ъалайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва ъала ибадиллаҳис-солиҳийн. Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

Маъноси: (Мол, бадан, тил билан адо этиладиган) ҳамма ибодат Аллоҳгадир. Эй Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Бизга ва солиҳ бандаларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига иқрорман. Муҳаммад (алайҳиссалом) Аллоҳнинг қули ва элчиси эканига иқрорман.

 

 

САЛАВОТ

 

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.

Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм. Иннака ҳамидум мажид.

Маъноси: Ё Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласини раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласини ҳам раҳмат эт, Сен ҳамду мақтовга лойиқ улуғ Зотсан.

Ё Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласини муборак этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласини ҳам муборак эт. Сен ҳамду мақтовга лойиқ улуғ Зотсан.

 

 

 

ДУО

 

Роббана атина фид дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав ва қина ъазабан нар.

Маъноси: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин».

  1. Аввал ўнг елкага қараб: «Ассаламу ъалайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом берилади (33–34-расмлар).

 

ЎМИ матбуот хизмати

30083 марта ўқилди

Видеолавҳалар

Top