www.muslimuz

www.muslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан тез кунларда юртимиздаги қироат илми олимларидан энг машҳури бўлган Алижон қори Файзулла Махдум ўғлининг “Қуръон қалб шифоси” мавзусидаги туркум маърифий суҳбатлари muslim.uz сайтида намойиш этилади.

Ушбу маърифий суҳбатларда қироат ва тажвид илмининг энг дақиқ жиҳатлари, тажвид илмининг тарихи, у ҳақида ёзилган китоблар, тажвид илмида ижод қилган уламолар ҳамда юртимизда ҳам бу илмнинг ривожи, тажвид ва қироат илмига доир ёзилган китоблар, шунингдек, бугунги кунда ушбу илмга бўлган эътибор ҳақида сўз юритилади.

Маълумот ўрнида, Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли 1976 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 1995 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетига ўқишга юборилган. 1998 йил Ал-Азҳар университетининг Эъдодия (тайёрлов) бўлимини, 2001 йилда эса Санавия (бошланғич) бўлимини тамомлаган.

2002–2007 йилларда Ал-Азҳар университетининг Шариат ва Қонун куллиётида таълим олган. 2008 – 2012 йилларда Шайх Аҳмад Ийсо Ал-Маъсоровий номидаги Улумул Қуръон ва қироат илмларига хосланган илм даргоҳида таҳсил олиб, ҳозирда Ал-Азҳар университетининг 4-курс талабаси ҳисобланади.

Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Қуръони карим ва қироат илмидан таҳсил олган устозлари профессор Аллома Шайх Аббос Ал-Мисрий, Шайх Али Шуъайб Шарқовий, Шайх Муҳаммад Имом Ал-Шофий, Шайх Аҳмад Саййид Қилиний,  Шайх Набил бин Абдулқодир Ал-Доғфали Ал-Жазоирий кабилар ҳисобланади.

Шунингдек, у тажвид илми матнлари бўйича қуйидаги устозлардан ижозат олган: Шайх Самий Маҳмуд Шаҳаза Ал-Файюми, Шайх  Аҳмад Саййид Ал-Қилиний, Шайх Аллома  Али Муҳаммад Тавфиқ Ал-Наҳҳас кабилар.

Алижон қори дунёдаги машҳур қироат алломаларидан Саудия Арабистони Жидда шаҳрида, ҳозирги даврнинг Имом Жазарийси деб аталган Аллома Шайх Айман Рушдий Сувайд, Мадинаи мунавварада Аллома Шайх Устоз Муҳаммад Тамим Ал-Зўбий, Мисрнинг Жиза вилоятида Аллома Шайх Абдулфаттаҳ Ал-Мадкур ва Қоҳира шаҳрида Аллома Шайх доктор Али Муҳаммад Тавфиқ Ал-Наҳҳас каби улуғ устозларга Қуръони каримни табаррукона ўқиб берган.

Алижон қори бугунги кунда дунёнинг кўплаб қироат илми уламолари томонидан эътироф этилган забардаст қорилардан биридир.

Аллоҳ таборака ва таоло ушбу хайрли лойиҳани муваффақиятли айласин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвосига асосан Бухоро вилояти Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳидан эски дарахт бўлакларини олиб бошқа жойга қўйилганига нисбатан турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

2019 йил 7 май кунидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси хатида келтирилган “Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида”ги фатвосига асосан ушбу қуриган дарахт қолдиқлари зиёратгоҳ ҳудудидан олиб қўйилди. Баъзи инсонларнинг билимсизлиги сабаб, улкан гуноҳ ишга сабаб бўлаётган эски, қуриган дарахт бошқа жойга олиб қўйилганига жуда кўп ижобий муносабатлар билдирилди. Лекин айрим тоифа кишилар тўғри мақсадда қилинган бу ишни нотўғри, деб ёйишга интилмоқдалар.

“Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳидаги қуриган дарахтни айрим кишилар муқаддас санаб, тавоф, дуо ва ибодат марказига айлантириб, ундан ҳожатларини сўраш каби ширк амаллар авж олгани сабабли Диний идора уни мажмуа майдонидан бошқа жойга олиш ҳақида фатво берган. Зеро, халқимизда “Қуриган дарахт хосият келтирмайди!”, дерган ўлмас нақл ҳам бор.

Бироқ, ижтимоий тармоқлардаги айрим манбалар иддао қилаётганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакиллигига юборилган хатда эски дарахт қолдиқларини ёқиб юбориш каби кескин ҳаракатларга ундалмаган. Балки уни одамлар гавжум бўладиган масжид яқинидан, зиёратгоҳ ҳудудидан олиб ташлаш қайд этилган. Шунингдек, айрим нохолис манбаларда бўрттириб кўрсатилаётгандек, “ушбу тут дарахтининг олиб қўйилиши бошқа дин вакилларининг осори-атиқаларини ҳам йўқ қилишга етаклайди”, деган мазмундаги гиж-гижловчи гаплар мутлақо асоссиздир. Ислом доимо диний бағрикенглик тамойилларини қўллаб-қувватлайди, ўзга дин вакилларига ҳурматда бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат, юртимизда зиёрат туризми ривожланиши натижасида, мусулмон мамлакатларидан ҳам ташриф буюрувчилар кўпайди. Айниқса, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Малайзия ва Индонезия каби давлатлардан бир неча минглаб тариқат намоёндалари ҳам келмоқда. Ушбу зиёратгоҳдаги дарахтнинг атрофини айланиб, ундан мадад сўраётган фуқароларимизни чет-эллик меҳмонлар кузатиб, қаттиқ таажжубга тушишмоқда. Бундай ҳолат мусулмон сайёҳларда диёримиз ҳақида бидъат-хурофотлар авж олган жойлар экан, деган нотўғри тасаввур шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Хорижлик зиёли сайёҳларнинг “Наҳотки Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ алломаларнинг ворислари мана шундай гуноҳ ишларга қўл урса?”, деган мазмундаги фикрларга ҳам гувоҳ бўлинган.
Қайд этиш лозимки, яхши ва тўғри мақсадда қилинган хайрли ишларга ижтимоий тармоқларда сиёсий тус бериб, давлат ва дин муносабатларига салбий таъсир этишга уриниш ёмон ниятли кимсаларнинг душманлик ишидир. Диний идора Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий-демократик давлат эканини тўла англаган ҳолда, айрим нохолис манбаларнинг вазиятни нотўғри талқин қилиш йўлидаги хатти-ҳаракатларини мутлақо асоссиз, жамиятда диний омил сабабидан фитна чиқариш ва юрт тинчлигига раҳна солиш эканини таъкидлайди.

Шунинг баробарида ижтимоий тармоқ юритувчиларига Аллоҳ таборака ва таолодан рушду ҳидоят тилаб, ҳар қандай савобли ишда яқиндан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканимизни билдирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тарихдан маълумки, қадимги Мовароуннаҳр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тасаввуф, фароиз, усулул фиқҳ ва мусталаҳул ҳадис фанлари бўйича ислом оламида машҳур олимларнинг араб, форс, туркий тилларда ёзилган мўътабар китоблари, ушбу китобларга ёзилган шарҳлар ва уларнинг ҳошиялари ўқитилган. Ушбу фанлар бўйича энг мўътабар китобларни тугатганларни эса “Хатм карда мулло” деб номлашган. Талабалар мадрасада ўқишни тамомлаш вақтида “Хатмул кутуб”, яъни “Дарслик китобларни тугатганлик” бўйича махсус тадбир ўтказилган. Тадбирда ўша вақтдаги катта мударрислар, шаҳар қози ва муфтийлари йиғилган. Устоз ва талабаларга дастурхонлар ёзилиб, тадбир сўнгида китобларни ўқиб тугатган талабалар қози ва муфтий каби катта устозлар олдида имтиҳон қилиниб, ғолиблар ва дарс берган устозлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилинган.

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, юртимизда ана шундай азалий қадриятлар тикланмоқда, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлиш асосий вазифа қилиб белгиланмоқда.
Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабаларининг мўътабар асарларни ўқиб тугатганлиги муносабати билан “Хатмул кутуб” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, уламолар, устоз-мураббийлар ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анъанага кўра, Қуръон тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуои хайрлари билан бошланган тадбирда институт ректори У.Ғафуров 2018-2019 ўқув йили мобайнида талабалар устозлар кўмагида асосий дарс ва қўшимча машғулотларда ўқиб тамомлаган китоблари ҳақида маълумот берди.

Тадбирда У.Ғафуров институтнинг 20 нафардан ортиқ ўқитувчилар томонидан институтнинг 300 нафар талабаларига ўқув йили бошидан Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асари матни ва унинг шарҳи ҳамда Имом Таҳовийнинг “Шарҳи Маонил осор” асари матни ва унинг шарҳи асосий ва факультатив дарс сифатида ўқитила бошлангани, устозларнинг ҳиммати ва талабаларнинг ғайрати билан ушбу мўътабар асарлар тўлиқ ўқиб тугатилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари бошчилигида “Ҳидоя”, “Шарҳул виқоя”, “Канзуд дақоиқ”, “Ал-ашбоҳ ван назоир”, “Нурул анвор”, “Усулуш Шоший”, “Шарҳу Ақоидун Насафия”, “Зовъул маолий”, “Интибоҳотул муфида” каби кўплаб китоблар ўқиб тугатилди.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари марҳум ва мағфур Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошлаб берган эзгу анъанани давом эттириш, талаба-ёшларнинг мўътабар асарларни хатм қилиш одати жуда ҳам фойдали экани, келгусида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насоий каби олимлар чиқишига замин бўлишини билдирдилар.

Келажакада шу каби “Хатми кутуб” тадбирларини Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Насафий каби алломаларнинг зиёратгоҳларида ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мамнуният билан қайд этиш мумкинки, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари раҳбарлигида Тошкент ислом институтига ўқишга киргандан кейин 67 нафар талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олдилар. Жорий ўқув йили давомида бир қанча қори ва қория талабалар Қуръони каримни бир ўтиришда ёддан ўқиб бергандилар, институт қорилари республика Қуръон мусобақасида фахрли ўринларни эгалладилар ҳамда Кувайт, Малайзия, Туркия, Россия, Эрон, Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов Саудия Арабистонида ўтказилган Халқаро қорилар мусобақасида ҳакам сифатида иштирок этди. 2019 йил Рамазон ойида институтнинг 90 дан ортиқ устоз ва талабалари Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида таровеҳ намозларида “Хатмул Қуръон” қилиб бердилар.
Мана шундай амалий натижалардан яна бири, тадбири асносида битирувчи курс талабалари Ҳабибуллаев Сирожиддин ва Нажмиддинова Робияга “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Қуръони карим бўйича ижоза шаҳодатномасини топширди.

Тадбир якунида муфтий ҳазратлари барча иштирокчиларни “Хатмул кутуб” муносабати билан муборакбод этиб, мўътабар китобларни хатм қилиб ўқишнинг фазилати ва бу йўлда саъй-ҳаракат қилган устоз ва талабалар учун Аллоҳ таолонинг ажру-савоблари беқиёс экани, “Хатмул кутуб” анъанасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча диний таълим муассасаларида давом эттирилиши зарурлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратлари “Хатмул кутуб”да фидойилик кўрсатган устозларни фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирладилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

 Бугун 2-июн, Рамазоннинг ғанимат ўтиб бораётган 29-кунларидир. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланглар”, дея марҳамат қилганлар. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 02.06.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

 

  1. “Фирдавс” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй.+71 242-25-08, +97 410-32-48)

Имом-хатиб: Сатторов Бахтиёр

Қори: Раҳмонберди Абдулазиз, Хурсандмуродов Толиб, Жўрабоев Икромжон

 

  1. “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди. (Чилонзор тумани Сўгалли ота кўчаси, 5/1-уй. Телефон: +99 888-07-74,  +93 399-11-11)

Имом-хатиб: Исмоил Муҳаммад Содиқ

Қорилар: Раҳматуллаев Баҳодир, Арипов Ҳамидуллоҳ

 

  1. “Исматуллоҳ ҳожи” жоме масжиди. (Олмазор тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Тарих тор кўчаси 32-уй. +90.944-42-70)

Имом-хатиб: Мирзакаримов Саидғаффор

Қорилар: Абдуллаев Шавқиддин, Нуриддинов Асадуллохон, Абдусаттаров Мухаммадмубин

 

  1. “Оққўрғон” масжиди. (Мирзо Улуғбек  тумани, “Оққўрғон” маҳалласи, Ойдинкўл кўчаси 29-уй. Тел.: +998 97 131-10-89,  +998 91 165-60-42)

Имом-хатиб: Айсаков Файзираҳмон

Қорилар: Абдухафизов Абдусаттор, Мирқодиров Муҳаммаднур, Исломов Баходир

 

  1. “Муҳсинхон тўра” жоме масжиди.  (Чилонзор тумани, “Тирсакобод” маҳалласи, Юқори Дархон кўчаси,30-уй.  Тел: +71 279-08-24, +90 185-02-05)

Имом-хатиб: Қаюмов Муҳаммадрасул

Қорилар: Қосимов Акромжон, Шарофиддинов Илёсжон, Мадаминов Муҳаммадюсуф

 

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

Бугун 1-июн, Рамазоннинг ғанимат ўтиб бораётган 27-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир нечта жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 01.06.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

 

  1. “Имом Термизий” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Қизил кўча, 96-уй. +90 915-97-75, +90 338-94-49)

Имом-хатиб: Муҳаммадиев Роббимқул

Қорилар: Қулбоев Жасурбек, Йўлдошев Муҳаммадамин, Акромов Фозилжон, Абдуллаев Мерожиддин

 

 

  1. “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди. (Учтепа тумани, “Нишабариқ” маҳалласи, Ҳамкор кўчаси 18-уй. Мўлжал: “Штаб маркет” дўкони. Тел. :+99 807-96-91, +93 576-77-47)

Имом-хатиб: Охунжонов Зокиржон

Қорилар: Азимбаев Алихон, Янгиев Аброр, Зохидхонов Абдулбоқийхон

 

  1. “Абу Ҳурайра” жоме масжиди. (Учтепа тумани, Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй.  Тел.:+71 228-54-29, 97.749-17-00, +94 626-36-12)

Имом-хатиб: Нўмонжонов Муҳиддин

Қорилар: Нўмонжонов Муҳиддин, Собиров Муҳаммадуллоҳ

 

  1. “Маҳкамбой ҳожи ота”жоме масжиди. (Учтепа тумани, Оқшом кўча, 25А-уй.  Тел.:+99.838-33-34, +98 367-59-60)

Имом-хатиб: Мардонов Раҳматуллоҳ

Қорилар: Мирзақулов Ғайратжон, Хайдаралиев Иброхимжон

 

  1. “Тўра бува” жоме масжиди. (М.Улуғбек тумани, “Бешкапа” маҳалласи, Султония кўчаси 70а-уй. Тел.:+71 264-03-31, +99 796-07-96)

Имом-хатиб: Ҳамдамов Шавкат

Қорилар: Аббосов Мухаммадсодиқ, Каримов Анваржон, Садиров Хусравбек

 

  1. “Маъруф ота” жоме масжиди. (Манзил: Сирғали тумани, Чоштепа 3-тор кўчаси, 3-а уй. Тел.: +71 287-60-65, +90 952-28-87)

Имом-хатиб:  Рустамов Юсуфхон

Қорилар: Абдукаримов Аҳроржон, Ҳабибуллаев Сирожиддин

 

  1. “Тинчлик” жоме масжиди. (Манзил: Чилонзор тумани, ”Тинчлик” маҳалласи, И.Усмонов кўчаси 17-уй. Тел:+71 271-32-68, +93 504-91-92)

Имом-хатиб:  Нурмуҳаммедов Иброҳим

Қорилар: Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ, Муродов Жалолиддин, Хомидов Ҳикматуллоҳ

 

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

Страница 1 из 55

Видеолавҳалар

Top