Сиз бизга кераксиз

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига миннатдорчилик!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарам Устозлар!

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин.  

Сизларга фойдали илм бериб, илмни бошқа инсонларга ўргатишга имкон берган Раҳмли Аллоҳга яна бир бор беҳисоб ҳамд ва санолар бўлсин.

Муҳтарам Устозлар илмларингизни ўқиб ва бу илмлар орқали мени ўйлантирган барча саволларга жавоб топганлигим сабабли Сизни ғойибона Устоз деб қабул қилганман. Сизнинг биздек имконияти чекланганларга ўргатиб келаётган илмларингизга Аллоҳ таоло барака бериб, қилиб келаётган барча эзгу ва хайрли ишларингизга Аллоҳнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин, ўтган барча азизларингизни Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин!

Сизга Аллоҳдан узоқ умр, мустаҳкам соғлик, тинчлик, бахту саодат ва  барча эзгу ниятларни тилаб қоламиз. Қилаётган хайрли ишларингизга қандай миннатдорчилик билдиришизни билмаймиз, Аллоҳдан фақат дуо қилиб қоламиз. Имконияти чекланганлар учун олиб борилаётган диний-маърифий тадбирлар ва буларни ўтказишда ҳомийлик қилаётганларнинг барча-барчаларини Аллоҳ ажрларини зиёда қилиб берсин.

Аллоҳ сизларга дунё ва охират саодатини насиб этсин. Аллоҳ ҳар бир нарсани кўргувчи ва билгувчи Зот! Сизларга қанча миннатдорчилик билдирсак шунча кам. Биз имконияти чекланганларга берилаётган эътибор ва ҳаққимизга қилинаётган дуоларингиз учун миннатдормиз. Биз хам дуода бўламиз. Аллоҳ таоло барча яхши ниятларингизга етказсин!

АЗИЗБЕК ҚУРБОНОВ 

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот технологиялар

университети 1-босқич талабаси

249 марта ўқилди
Top