Сиз бизга кераксиз

Мусулмонлар бир тана аъзоларидир

Мусибатга учраган, ёрдамга муҳтож инсонларнинг ғамига шерик бўлиш ва уларга тасалли бериб, сабрга ва Аллоҳнинг ҳузуридаги ажрнинг умидида бўлишга чақириш улкан савобли амаллардандир. Шу ниятда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мунтазам равишда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқароларимизга беғараз ёрдам кўрсатиб келинади. Ана шундай хайрли ишларнинг навбатдагиси Бўка туманида ўтказилди.

Кўрсатилган ёрдамдан бениҳоя хурсанд бўлиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор қилиш мақсадида Ўзбекистон “Ногиронлар жамияти” Бўка тумани ҳудудий бўлинмаси раисаси Юлдашева раҳбарлигида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қуйидаги маънодаги ташаккурнома юборишди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга ташаккур айтмаган Аллоҳга шукр қилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

“Бўка туманидаги имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга кўрсатган беғараз ёрдамингиз учун барча ногиронлар номидан туман “Ногиронлар жамияти” ташаккурнома билдиради ҳамда келгуси фаолиятингизда сизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз”.

Аллоҳ таоло олиб борилаётган хайрли амалларнинг ажрини кўпайтириб берсин ва бардавом бўлишини насиб этсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

202 марта ўқилди
Top