Сиз бизга кераксиз

Имконияти чекланганлар шахслардан яна бир ташаббус

Жорий йилнинг 4 май куни эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган инсонлар томонидан яна бир ташаббус амалга оширилди. Муқаддас Рамазон ойи олдидан Олмазор туманида кўзи ожиз, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган, жисмоний имконияти чекланган 10 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Ўзи имконияти чекланган шахс бўла туриб, бошқа ногиронлиги бўлган инсонларни ҳолидан хабар олиш, уларни кўнглини кўтариш каби фазилатлар инсонийликнинг олий кўринишидир.

Бундай тадбирлар муқаддас ойда янада кўпроқ давом эттирилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

442 марта ўқилди
Top