Сиз бизга кераксиз

Ногиронлиги бўлган шахслар масжидни ободонлаштиришга бел боғладилар

Жорий йилнинг 4 май куни эшитиш ва нутқида имконияти чекланган шахслар ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги "Салом" масжидида ҳашар ташкил этилди.

Ҳашарда 40 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этдилар. Улар барча мўмин-мусулмонларни ҳашарларда иштирок этишга чорладилар.

Зеро, масжид Аллоҳнинг уйи ҳисобланиб, Рамазон ойи бошланишидан олдин савобли, хайрли ишларни қилганларни Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида муносиб мукофотласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

182 марта ўқилди
Top