Сиз бизга кераксиз

Ногиронлиги булган инсонлардан ибратли ташаббус

Жорий йилнинг 8 май куни эшитиш ва нутқида имконияти чекланган шахслар яна бир ибратли ташаббусни амалга оширишди. "Саховат" уйидаги кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, у ерда яратилган шароитлардан хурсанд бўлишди. Имконияти чекланган шахслар "СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ" шиорини бошқа кўнгли ярим инсонларга изҳор қилишмоқда.

8 май куни "9 МАЙ ХОТИРА ВА КАДРЛАШ КУНИ" муносабати билан имконияти чекланган шахсларга Дин ишлар буйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулхасан маъруза килиб берди.

Шу куни устозимиз Шайх Муҳаммад Солиҳ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрларига бориб Қуръон тиловат қилинди. Имконияти чекланганлар устозларга чуқур эҳтиром ҳиссини намоён қилишди. Ўтган барча устозларимизни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

271 марта ўқилди
Top