Сиз бизга кераксиз

Карманада имконияти чекланган фуқаролар билан диний-маърифий суҳбат ташкил этилди

Навоий вилояти Кармана тумани Қосим Шайх масжиди ҳамда Навбаҳор тумани Шайх Абул Хасан Харахоний масжидларида туманлардаги имконияти чекланган фуқаролар билан суҳбат бўлиб ўтди. Кармана тумани Қосим Шайх масжидида Дўрмон масжиди имом хатиби М.Рахмонов "Намоз арконлари", "Исломнинг 40 фарзи" мавзуларида маъруза қилди. Бу ҳақда Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.

Навбаҳор тумани Шайх Абул Хасан Харахоний масжидида 40 нафар имконияти чекланган фуқароларга "Намоз арконлари" тўғрисида туман бош имом хатиби Ф.Тошев маъруза қилди. Эҳсон дастурхонлари ёзилиб кўнгиллари кўтарилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

91 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Ногиронлиги булган инсонлардан ибратли ташаббус
Top