muslim.uz

muslim.uz

Ҳозирги кунда давр жуда тез ўзгармоқда, ислоҳотлар жадал кетмоқда, энди эскича ишлаш, ортда қолишни замон кўтармайди.

Дин пешволарига мўмин-мусулмонлар томонидан берилган ишончни оқлаш шарт. Шунинг учун ҳам имом-хатиблар зиммадаги вазифаларни рўёбга чиқиши учун фақат тинимсиз меҳнат, изланиш ва касб-маҳоратини ошириб бориш зарур.

Муҳтарам Президентимиз замон билан ҳамнафас яшаш, халқимиз эҳтиёжини таъминлаш ва аҳоли имон-эътиқодини мустаҳкамлаш йўлида имом-хатибларни доимо ташаббус кўрсатишга даъват этмоқдалар.

Имомларнинг касб маҳоратини ошириш, бугунги кун билан ҳамнафасликларини таъминлаш бугунги кун талабига айланди.

Шу мақсадда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган имом-домлаларга ҳудудларга бўлинган ҳолда қисқа муддатли маҳорат дарслари ўтилмоқда.

Машғулотлар шу йилнинг 16-18 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 18-28 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёдаги энг катта китоб ярмаркаси ўтказилади. Унда уч миллиондан ортиқ китоблар тақдим этилади.

Ярмаркада китоблар 50-80 фоиз чегирмалар билан сотилиши маълум қилинган. Ўзининг кичик кутубхонасини ташкил этиш ниятида бўлганларга китобларни ташиб олиш учун махсус аравачалар тақдим этилиши ҳам айтилган.

Маълумот учун, Big Bad Wolf Books 2009 йили Малайзиядаги аҳолининг саводхонлик даражаси пастлигидан ташвишга тушган эр-хотинлар томонидан ташкил этилган эди. Бу жуфтлик 2006 йил Куала-Лумпурда аҳоли ўртасида китобхонлик даражасини ошириш учун кутубхона очган.

Кейинчалик улар мазкур эзгу иш тўлақонли самара келтира олиши учун қамров доирасини кенгайтиришга қарор қилган. Янги китоб дўконларини очиш серхаражат иш бўлгани учун, кўплаб нашриётларнинг сотилмай қолган китоблари йиғилиб, ярмаркалар ташкил этишга киришилган. Ҳозирда Big Bad Wolf Books томонидан ўтказилаётган бу каби ярмаркалардан Куала-Лумпур, Жакарта, Манила, Себу, Коломбо, Бангкок ва Тайбэ аҳолиси фойдаланмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

Кишининг фаолияти ғоя билан суғорилмаган бўлса, қупқуруқ ва ғарибдир.

Н. Г. ЧEРНИШEВСКИЙ

Агар сенга ғоя ёқиб қолса, ундан руҳлан. Чунки Инсонда руҳланиш қобилияти бўлиши керак.

Э. ТEЛМАН

Зарур бўлганда жон фидо этмаган кишини оқил дейиш хато.

Г. БИЧEР

Олижаноб ғояларсиз инсоният яшай олмайди.

Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Одамзод бахти учун ҳамма нарсадан воз кечишга ўргатадиган ажиб ғояларни кишиларга сингдириш буюк санъатдир.

СТEНДАЛ

Инсониятнинг бутун мақсадлари, бутун меҳнатлари муҳаббатсиз нимага ҳам арзирди?

М. Ю. ЛEРМОНТОВ

Ғоядан қўрққан одам бора-бора ўз тушунчасини ҳам йўқотади.

ГЁТE

Инсонда изчил ва онгли эътиқод, фақат ё жамият таъсири остида ёки адабиёт ёрдамида ривожланиши мумкин.

Н.Г. ЧEРНИШEВСКИЙ

Тирик жон кучли эътиқодга эга бўлмаслиги мумкин эмас… Эътиқодсиз кишиларгина эътиқодни амалга ошира олмайдилар; калтафаҳм одамлар ёки виждонсиз одамларгина эътиқодсиз бўладилар.

Я. Г. ЧEРНИШEВСКИЙ

Ғояни фойдали деб эътироф эта туриб, лекин ундан фойдалана билмаслик ҳам мумкин.

ГЁТE

Ўз эътиқодингни айтмоғинг учун журъатли бўлишинг керак.

Я. М. СEЧEНEВ

Ҳар бир киши ўз эътиқодини ҳимоя қилиши учун мард бўлиши керак.

А. ГУМБОЛДТ

Эътиқод ўзимизники бўлгани учун эмас, балки ҳаққонийлиги учунгина қимматлидир.

В. Г. БEЛИНСКИЙ

Ҳар қандай қатъий эътиқодларимиз ҳам билимларнинг янада юксалиши туфайли улоқтириб ташланиши ёки жуда бўлмаганда ўзгартирилиши мумкин.

Т. ГЕКСЛИ

Фақат тентаклар ва мурдаларгина ҳеч қачон ўз фикрларини ўзгартирмайдилар.

Ж. ЛОУЭЛЛ

Эътиқод ўз табиатига кўра фаолсиз маънавий бойлик бўлолмайди.

В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Агар эзгу ишларга бошламаса, энг зўр маънавий истаклар ҳам уч пул.

Ж. ЖУБEР

Инсоннинг энг юксак хоҳишлари, ғоялари, ниятлари ва туйғулари кундалик ҳаётда ўз бурчини кўнгилдагидек бажаришга уни ундамаса, сариқ чақага ҳам арзимайди.

Г. БИЧEР

Ҳаётини ўз эътиқодига бағишлаган одам янги металлни ихтиро этган ёки янги газни топган тадқиқотчига қараганда ҳам инсониятга кўпроқ хизмат қилган бўлади.

Ж. ЛОУЭЛЛ

Эътиқодсиз одам нотавон, ҳар бир аъмоли йўқ одам ғариб кимсадир.

Я. Е. РEПИН

Жиддий одамнинг ғоялари кўп бўлмайди. Ғояси кўп одам ҳеч қачон жиддий бўлолмайди.

П. ВАЛEРИ

Салгина эпкинга ҳам айланаверадиган онгсиз пирпиракка ўхшамаслик керак.

Ж. ЛОНДОН

Менинг эътиқодларим юрагимнинг урушига қараб ўзгараверса, унда ҳолимга вой.

Ф. ШИЛЛEР

Биринчи учрашган кимсага ёқиш учун ўз фикрини дарров ўзгартираверадиган одамни биз бўлмағур, пасткаш, ҳеч бир ихлоси йўқ одам деймиз.

Н. А. ДОБРОЛЮБОВ

“Маърифат гулшани” китоби асосида тайёрланди

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси

ўқитувчи Пўлатхон Каттаев

Вторник, 16 Октябрь 2018 00:00

Аудиохабарлар (16-10-2018)

ЎМИ Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

  • Аёл Ой кабидир. Уни севадиган эркакдан келадиган нурни юзида акс эттиради. 
  • Аёлнинг ҳақ-ҳуқуқи борлигига ишонмайдиган, уни менсимайдиган киши ўзининг онаси, синглиси ва қизи ҳам аёл жинсига мансуб эканини кўпинча унутиб қўядиган одамдир. 

Ўта кетган пасткашлик

Эр аёлига қамоқ панжараси ортидан: “Болалигимизда онам бизга сигиримиз сутидан пишлоқ тайёрлаб берардилар. Ўша пишлоқни жудаям соғиндим!” деди.

Аёл сигир сотиб олди. Эрталаб ва кечқурун уни яйловга қўйиб юборарди. Кейин сигирни соғиб, ўша сутдан пишлоқ тайёрлар эди. Йигирма йил давомида эрига шу тарзда пишлоқ тайёрлаб, жўнатиб турди.

Эр қамоқдан озод бўлиб қайтгач, аёлидан келаётган бадбўй тезак ҳидидан жирканди ва у билан ажрашиб, бошқа аёлга уйланди. 

  • Мактабда ўрганган дарсларимиздан бири шуки, ичи бўш бошоқ далада бошини кўтариб туради, донга тўла бошоқ эса бошини энгаштириб туради. Демак, фақат олийжаноб инсон камтар бўлади, пасткаш кимса кеккайган бўлади.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

 

  • Ўзларини доим «Биз тўғри иш қиляпмиз» деб ўйлайверадиган кишилар билан яшаш қийин.

Али Шариатий

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

 

Страница 1 из 853
Top