Қуръони карим

Қуръон дардларга даводир

Қуръон – шифо: ҳам маънавий, ҳам моддий иллатларга даводир. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотиҳа (сураси) ҳар қандай дардга шифодир”, деганлар (Доримий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ). Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Энг яхши даво Қуръондир”, деб марҳамат қилганлар (Ибн Можа ва Абу Нуайм ривояти). 

Абдуллоҳ ибн Жобирдан ривоят қилинишича, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

 – Қуръондаги энг яхши сура қайсилигини айтайми?” – дедилар. Шунда у:

– Ҳа, эй Расулуллоҳ, айтинг!” – деди.

Ҳабибимиз:

– Фотиҳа сураси. Унда ҳар қандай дарднинг давоси бор”, дедилар. (Аҳмад “Муснад”да, Байҳақий “Шуабул имон”да жаййид санад билан ривоят қилган).

Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳнинг Китобида кўз тегишига қарши 8 та оят бор: Фотиҳа сураси (