muslim.uz

muslim.uz

Шу кунларда юртимизнинг ўнлаб таниқли уламо ва имом-хатиблари Тошкент вилоятининг бир қатор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларидан сўнг жамоатга илмий мавъизалар қилиб бермоқда. Бундай манфаатли маърузалардан аҳоли ҳам мамнун.
6 октярбь куни ана шундай суҳбатлар Ўрта Чирчиқ тумани масжидларида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамда Обиджон домла Мирҳамидовлар пешин ва хуфтон намозига “Фирдавс” жоме масжидига ташриф буюриб, намоздан сўнг жамоатга таъсирли мавъиза қилиб бердилар. Шу билан бирга суҳбат давомида йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига уламоларимиздан жавоб олдилар.
Бундай илмий суҳбатлар “Бобохон Ота” масжидида Собиржон домла Рустамов ва Мусахон Бобоев, “Саид Муҳаммад Вали” жомесида Раббим домла Муҳаммадиев ва Абдулҳамид Маликов, “Усмон Ота” масжидида Мансур Даминов ва Мирвоҳид Миржалилов, “Бургалик” масжидида Дониёр Файзуллаев ва Зокир Зиятдинов, “Ҳазрати Назарали Бобо” жомесида Ибн Турсун Билолқори ҳамда Рашид Рустамов, “Ҳазрати Умар” масжидида Раҳимберди Раҳмонов ҳамда Суннатуллоҳ Эрназаров каби имом-хатибларимиз томонидан ташкил этилиб, жамоатга манфаатли мавъизалар қилинди.
Эътиборлиси, мазкур суҳбатларнинг тез-тез ташкил этилаётгани намозхонларнинг маърифий билими юксалишига хизмат қилмоқда. Буни уларнинг уламоларимизга бераётган саволларидан ҳам англаш мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Пятница, 07 Октябрь 2022 00:00

Ҳазрати имом мажмуасига зиёрат

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 1-курс талабаларининг дарсдан сўнг бўш вақтларни мазмунли ўтказиш ҳамда аждодлар мероси билан яқиндан танишиш мақсадида гуруҳ раҳбарлари бошчилигида Ҳазрати имом мажмуасига зиёрат уюштирилди.


Мажмуадаги Қаффол аш-Шоший мақбараси зиёрат қилинди, Бароқхон мадрасасида фаолият юритиб келаётган ҳунармандлар фаолияти билан таништирилди. Шунингдек, Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, институт фаолияти билан танишдилар. Мўйи Муборакда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” номи билан машҳур қўлёзма билан танишишди. Талабалар тадбир доирасида тарихий ёдгорлик билан танишиш билан бирга унинг тарихий аҳамияти, жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси етакчи мутахассиси Камолиддин Маҳкамов талабалар билан суҳбатлашиб “Усмон Мусҳафи” таърифи ҳақида қимматли маълумотларни баҳам кўрди. Таништирув жараёнида 2007 йил Тошкент шаҳрининг “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинишида юртимизда “Усмон Мусҳафи” нинг асрлар мобайнида сақланиб келаётганлиги ҳамда 1997 йил “Усмон Мусҳафи” ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан жаҳон дурдоналари рўйхатига киритилганлиги каби ҳозирги кунда талабалар учун муҳим ҳисобланган маълумотларни баён қилди.

 

«Кўкалдош» матбуот хизмати

Тошкент ш. "Абу Сахий" масжиди, 2022 йил 30 сентябрь

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида республикамиздаги 88 нафар отинойига Академия ҳузуридаги Малака ошириш марказида 36 соатлик малака ошириш ўқувларининг биринчи даврасини томомлагани тўғрисида сертификат тақдим этилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилбар Ғуломова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Малака ошириш маркази директори Ҳусниддин Aҳмедов ва тингловчилар иштирок этди.

Маросим давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонида диний-маърифий соҳада узоқ йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган отинойиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар ҳам топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жаҳолат бу жамиятдаги энг хунук ва ёмон ҳолат бўлиб, бу инсониятни тубанлик ботқоғига олиб борувчи ва инсонийликдан чиқарувчи йўлдир. Жаҳолат туфайли инсонлар ўзларини инсон эканлигини ва дунёга нима учун келганини билмайдиган ҳолатга келадилар. Бунинг оқибатида ҳалол, харом, эзгулик, ватанпарварлик, садоқат ва бошқа ҳислатларни билмай ҳаёт кечирадилар.

Мақолалар

Top