muslim.uz

muslim.uz

Пятница, 12 Январь 2024 00:00

Биз учун одат, бошқаларга орзу!

Бахрамаддин РАЗОВ,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси

Четверг, 11 Январь 2024 00:00

Ражаб ойи кириб келмоқда 

Ражаб ойи ҳижрий –қамарий йил ҳисобининг 7 ойи ҳисобланади. Ражаб ойининг номланишидаги “ражаб” сўзи   нима маънони англатади?

“Ражаб” сўзи арабча сўз бўлиб,  у ўзбек тилидаги “қўрқмоқ”, “улуғламоқ” каби сўзларнинг маъноларини ифодалайди.

Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисобида  тўртта шаҳрул-ҳарам ой бўлиб, шулардан бири Ражаб ойидир. Ражаб ойи шаҳрул-ҳарам яъни Аллоҳ таоло инсонлар орасида уруш-низо, жанжалларни ҳаром қилган ойдир.

Қадимда Ражаб ойи келса, бу ойнинг ҳурматидан инсонлар ўзаро ихтилофларни, уруш-жанжалларни тўхтатганлар. Бу эса Ражаб ойи инсонларга хотиржамлик-тинчлик бахш этадиган ой эканлигига далолат қилади. Халқимиз Ражаб ойини ҳурматлаб бу ойда туғилган болаларга Ражаб деб исмлар қўйишади.

Мана халқимизнинг “Тўрт иноға” деб атайдиган ойларнинг тўртинчиси бўлган “Жумадул-охир” ойи ҳам охирлаб қолди. Бу йил 13 Январь шанба кунидан Ражаб ойи бошланади.

Ражаб ойи кўринса, уни барокатли бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қиламиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:

 

"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ وَالتَّوْفِيقِ لِمَا تُحِبُّ وَتَرْضَى رَبُّنَا وَرَبُّكَ اللَّهُ  اللَّهُ أَكْبَر "

“Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-тавфиқи, лимаа туҳиббу ва тарзо роббуна ва роббукаллоҳ ”.

"Аллоҳу Акбар(Аллоҳ буюк), Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган нарсага муяссар этиш билан чиқар. Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!" ( Имом Термизий ва Доримий ривояти).

 

Аллоҳ таоло кириб келаётган Ражаб ойини баракали ойлардан қилсин!

 

Руҳиддин Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими

Четверг, 11 Январь 2024 00:00

РАСМИЙ ХАБАРНОМА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати

2024 йил 10 январь ҳолатига кўра

Батафсил инфографикада

 

 

 

 

 

 

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Пастдарғомда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудуддаги бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан шаҳар ва туман бош имом хатибларининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бу каби учрашувлар имом-домлаларимизни ўз ҳудудларида самарали иш олиб боришлари, одамларнинг дарду ташвишлари билан яшашларига хайрли замин яратаётганини таъкидлади.

Йиғилиш доирасида бош имом-хатиблар тақсимот асосида тумандаги мавжуд масжидларнинг ҳужжат юритиш ишлари билан яқиндан танишишди. Улардаги баъзи камчиликлар бўйича масъулларга тавсия ва топшириқлари берилди.

“Нурул Ислом” жоме масжидида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров томонидан туманда фаолият олиб бораётган маҳалла имомлари ва отинойилар билан фаолиятларига масъулият билан ёндашиш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат-хурофотларнинг олдини олиш, одамлар билан яқиндан иш олиб бориш каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Сайёр учрашувлар доирасида аҳоли, жумладан, ёшлар билан учрашув ўтказилди. Оилалардаги мавжуд низоли ҳолатлар бартараф этилди. Шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган юртдошларимизга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Страница 41 из 1632

Мақолалар

Top