Мақолалар

Либосимиз пок бўлсин

Аллоҳ таоло айтади: “Либосингизни пок тутинг” (Муддасир сураси, 4-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам икки қабр ёнидан ўтдилар-да: “Бу иккиси (яъни қабрдагилар) азобланмоқда. Улар нимадан азобланаётганини айтайми? Улардан бири чақимчилик қилиб юрарди, иккинчиси эса сийдигидан покланмас эди”, дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти). 

Кимки бадани ва кийимини сийдикдан пок сақламаса, унинг ўқиган намози мақбул бўлмайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Қабр азобининг кўпчилиги сийдик сабабли бўлади. Бас, сийдикдан пок бўлинглар”. (Дариқутний ривояти).

Аллоҳдан афв ва офият сўраймиз, албатта, У раҳмлиларнинг раҳимлисидир.

 

Ойбек САМАРҚАНДИЙ,

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

 

Read 3589 times

Мақолалар

Top