Қуръони карим

Аллоҳ мўминларга раҳмли зот

 Мулойимлик - Қалбнинг юмшоқлиги хайриҳоҳлик, хушмуомалалик ва яхшиликни талаб қилади.Олий даражадаги меҳрибонлик, мулойимлик муҳтожларга яхшиликни улашиш ва уларга ёрдам беришни ҳоҳлашликдир.  Аллоҳ таоло тарафидан бўлган меҳрибонлик  неъмат ва фазилат,  инсонлар тарафидан эса хайриҳоҳлик ва раҳм-шафқат ҳисобланади.

 Сўз ва иш-ҳаракатда яхшиликни талаб қилиш -  хунук ёки Аллоҳ таоло харом қилмаган нарсаларда енгиллик тарафини талаб қилишдир. Бу эса муомалада дағаллик ва қўрсликнинг акси ва барча яхшиликни сабабидир. Меҳрибонлик ва яхшиликни талаб қилиш ислом дини ила ўз ҳаётини зийнатлаган Аллоҳга иймон келтирганларнинг сиймосидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: 

 رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ  

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан. (Оли Имрон сураси, 8-оят).

وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ ۚ أُولَٰئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللَّهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ  

Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. (Тавба сураси, 71-оят).

Бу сифатлар мунофиқлар ҳақида келган васфга тамоман зид эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Мунофиқларнинг бир хил эканликлари, улар доимо бир-бирларига ўхшашлари таъкидланган бўлса, мўминларнинг ўзаро дўст-валий эканликлари айтилмоқда.

 لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ

Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди. (Тавба сураси, 128-оят).

Мазкур ояти каримада Пайғамбаримизнинг саллаллоҳу алайҳи васаллам асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида У зотдек саллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас. Бу улкан ҳақиқатни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ва ҳадисларидан билиб оламиз.

   وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا  

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин, деб айт.   (Исро сураси, 24-оят).

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ  

Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт. (Зумар сураси, 53-оят).

Имом Бухорий Саъд ибн Жубайрдан розияллоҳу анҳу келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушрик Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани туширган экан.

 مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ ۚ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ ۖ تَرَاهُمْ رُكَّعًا سُجَّدًا يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِنَ اللَّهِ وَرِضْوَانًا ۖ سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِمْ مِنْ أَثَرِ السُّجُودِ ۚ ذَٰلِكَ مَثَلُهُمْ فِي التَّوْرَاةِ ۚ وَمَثَلُهُمْ فِي الْإِنْجِيلِ كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ فَآزَرَهُ فَاسْتَغْلَظَ فَاسْتَوَىٰ عَلَىٰ سُوقِهِ يُعْجِبُ الزُّرَّاعَ لِيَغِيظَ بِهِمُ الْكُفَّارَ ۗ وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنْهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيمًا  

Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийдир). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқариб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшайдир. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди. (Фатҳ сураси, 29-оят.)

Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

عن أبي هريرة رضي الله عنه: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم - : "لما خلق الله الخلق كتب في كتاب، فهو عنده فوق العرش: إن رحمتي تغلب غضبي". وفي رواية: "غلبت غضبي". وفي رواية أخرى: "سبقت غضبي". (متفق عليه).)

 Аллоҳ таоло ўзининг хузурида бўлган Аршнинг устидаги китобга  махлуқотларни яратган вақтда албатта менинг раҳматим ғазабим устидан ғалаба қозонгандур, дея ёзиб қўйган дедилар.

Ва яна:  Аллоҳ таоло раҳматини 100 бўлакка бўлиб, 99 тасини хузурида қолдириб, 1 тасини ер юзига туширган,ана шу бир дона бўлак сабабли бутун махлуқотлар бир-бирларига меҳр кўрсатадилар”, дедилар.

Ва яна: Ул зот бир куни набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳуни юзларидан ўпдилар ана шунда ёнларидаги Аъқраъ ибн Ҳабис номли саҳоба: Я Росулаллоҳ мени 10 та фарзандим бор, шу вақтгача бирор марта ўпмаганман деди. Расулуллоҳ унга назар солиб, раҳм қилмаганни Аллоҳ таоло ҳам раҳм қилмайди”- дедилар.

Ва яна: Албатта Аллоҳ таоло мулойимдур ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради”- дедилар.

Салафи солиҳинлар мулойимлик, хушмуомалалик ва яхшиликни улашиш ҳақида қуйидаги сўзларни айтганлар:

-яхшиликни улашиш ҳар-бир ишни ўз ўрнига қўйишдир.

-иймонни илм зийнатласа нақадар гўзал, илмни амал зийнатласа бунчалар гўзал,  амални ҳалимлик, мулойимлик зийнатласа нақадар чиройли.

-Илм билан ҳалимлик, мулойимлик бирга гўзал бўлганидек бирор нарса биргаликда гўзал бўлмаган.

-мулойимлик ҳалимликнинг ичидадур.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Байтул Мақдисни қасд қилиб, бир дона уловлари ва бир ғуломлари билан Мадинадан чиқдилар. Мадинани ташқарисига чиққан вақтларида ғуломларига биз иккитамиз, улов эса битта, агар мен минсам, сен пиёда юрасанг сенга зулм қилган бўламан, агар сен минсанг, мен пиёда юрсам сен зулм қилган бўласан, агар икковимиз минсак уловга зулм қилган бўламиз дедилар ва йўл масофасини учга бўлдилар, биринчисида мен минаман, иккинчисида сен минасан, учинчисида икковимиз пиёда юрамиз дедилар.

Ибн Масуъд розияллоҳу анҳу:

 “Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга эдик, ул зот ҳожатлари учун кетган эдилар. Биз кичик бир ҳайвончани кўрдик, уни полапончалари бор эди. Биз уни бир боласини олган эдик, у боласини қидира бошлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келган эдилар, ана шу ҳолатни кўриб, ким уни бу ҳолатга туширди? Боласини қайтариб беринглар дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: Бир киши йўлда кетаётган эди, унга қаттиқ чанқоқлик етди, бир қудуқни кўриб, уни олдига борди ва ундан сув ичди, ногаҳон қараса ёнида бир ит тилини осилтириб, зах ерни ялаётган экан, киши ўзига ўзи бунга ҳам мендек чанқоқлик етибди дея у учун қудуқдан сув олиб ичирди,  ит киши учун Аллоҳ таолога шукр изҳор этди, шу сабабли Аллоҳ таоло уни гунохларини кечирди-дедилар.

Дарҳақиқат, муқаддас ислом дини таълимтоларидаги бу гўзал қўрсатмалар ҳазрати инсонни нафақат бу дунёда балки охиратда ҳам саодат эга бўлишлигини хохлайди. Марҳаматли кишиларга Яратганни марҳамати бўлади. Бир-бирларимизга марҳаматимизни дариғ тутмайлик азизлар!

 

Read 8587 times

Мақолалар

Top