Дунё янгиликлари

Бирлашган Араб Амирликларида халқаро китоб кўргазмаси ўтказилади

БААнинг Шаржа амирлигида жорий йилнинг 10 ноябрь кунига қадар Халқаро китоб ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар берди. Ушбу кўргазма доирасида кўплаб нашриётларнинг китобларига катта миқдордаги чегирмалар тақдим этилиши маълум қилинган.

Bookpoint ва Hachette нашриётлари томонидан классик адабиёт намуналарига 40 фоизлик чегирмалар тақдим этилган. PanWorld Education нашриёти эса таълим йўналишидаги китоблар учун 25 фоизлик чегирма тақдим этган.

Кўргазма доирасида болалар адабиёти намуналари учун энг юқори чегирмалар тақдим этилгани болаларни китоб ўқишга рағбатлантириш сифатида қайд этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

2256 марта ўқилди

Янгиликлар

Top