Дунё янгиликлари

Қозоғистонда "ростгўйлик дўкони" очилди

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларининг бирида дастлабки "ростгўйлик дўкони" очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар берди.

Маълум қилишларича, ушбу дўконда ҳеч қандай сотувчи ёки кассир йўқ, барча маҳсулотларни талабалар ўзлари олишади ва унинг эвазига тўланадиган пулни махсус қутига солишади.

"Харидорлар ўз-ўзига хизмат тамойили орқали фаолият олиб борилади. Бу сингари дўконларнинг очилишидан мақсад ёшларни адолат, ростгўйликка чорлашдир", — дея тушунтирди дўкон эгаси.

Бу сингари лойиҳалар Қозоғистонда биринчиси эмас, аввалроқ, Остона ва Олмота шаҳарларидаги олий таълим даргоҳларида ҳам шу сингари лойиҳалар йўлга қўйилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1964 марта ўқилди

Янгиликлар

Top