Версия для печати

Дунё янгиликлари

Брайл алифбосидаги Қуръони карим талабаларга тарқатилди

Туркиянинг Мармара университетида таҳсил олаётган кўриш билан боғлиқ ногиронлиги бўлган талабаларга брайл алифбосида чоп этилган Мусҳафи шариф тақдим этилди. Бу ҳақда Turk Press нашри хабар берди.

Истанбулда жойлашган университет талабаларига тақдим этилган муқаддас Китоб Қатар хайрия жамғармаси ташаббуси билан чоп этилгани қайд этилган.

Мусҳафларни тантанали топшириш маросими жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган.

Ташкил этилган йирик тадбирда Истанбул муфтийси ҳам иштирок этган.

Маълумот учун, Брайл ёзув тизими кўзи ожиз бўлган шахслар учун мўлжалланган бўлиб, уни бармоқлари орқали ўқишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2134 марта ўқилди