Версия для печати

Дунё янгиликлари

Мисрлик аёл Қуръондан 30 нусха қўлёзма кўчирди  (фото)

iqna агентлигининг маълумотларига кўра, Миср Араб Республикасида яшовчи 76 ёшли аёл Қуръондан 30 нусха қўлёзма кўчирди.

Зайнаб Абдул-Ғани Муҳаммад Хусайн исмли аёл ал Мино вилоятидаги қишлоқларнинг бирида яшайди. Бошланғич мактабни тамомлаган аёл етти йил давомида қўлда 30 нусхаджа Қуръони карим кўчирмаларини ёзиб чиқишга муваффақ бўлди.

Ўзининг айтишича, унинг беш ўғли ва икки қизи бўлиб, отаси Қуръони карим ҳофизи бўлган. У Қуръоннинг 24 жузини ёдлашга улгурган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2473 марта ўқилди