Версия для печати

Дунё янгиликлари

Амирликлардаги "Мактум" Қуръон маркази йилига қанча талаба қабул қилиши айтилди

Бирлашган Араб Амирликларида фаолият олиб борувчи "Мактум" Қуръон маркази бошқармаси берган маълумотга кўра, ушбу Марказ 2018 йилда 2600 нафар йигит ва қизларни ўқишга қабул қилган.

Маҳаллий Alwatan газетасининг ёзишича, ушбу таълим муассасасида таълим олувчи йигитлар сони ўткан йилда 972 нафарга етган. Уларнинг кўпчилик қисми БААлик бўлса, қолганлари ушбу мамлакатда яшовчи хорижликлар экани айтилмоқда.

68 нафар эркак ва 118 нафар аёл ўқитувчилар фаолият юритаётган марказда 8 нафар йигит ва 24 нафар қиз талабалар Қуръон ҳофизлари бўлишган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2076 марта ўқилди