Версия для печати

Дунё янгиликлари

Уэлсда Ислом динини ўрганиш имкониятини берувчи масофавий курслар йўлга қўйилади

Кардифф университетининг Ислом ва инглиз тадқиқотлари маркази ислом динига қизиқувчилар учун масофавий таълим курсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда IQNA хабар берди.

Биринчи бор ташкил этилаётган “Англияда ислом: ўзгаришлар ва қийинчиликлар” мавзусидаги ушбу курслар жорий йилнинг 5 мартидан бошланиб, тўрт ҳафта давом этади. Дарсларни университетнинг исломшунос, тилшунос ва руҳшунос олимлари олиб боради. Курснинг асосий мақсади мусулмон бўлган кишиларга исломни яқиндан танитиш ва мусулмонларнинг ҳолати бўйича батафсил маълумот беришдан иборат. Шунингдек, Англияга илк кириб келган мусулмонлар, ислом давлатлари билан Буюк Британиянинг алоқалари, инглиз мусулмонларнинг жамият равнақи йўлида олиб бораётган ишлари ҳақида маълумотлар бериб борилади. Хоҳловичлар курсларга аъзо бўлиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2234 марта ўқилди