Дунё янгиликлари

Мусулмон меъморлари Ғарбни лол қолдиришда давом этмоқда

Ғарб олимлари навбатдаги тадқиқот натижаларидан сўнг Ислом оламининг илм аҳли заковатига яна бир карра тан берди. Америкалик тадқиқотчи ислом меъморчилигида идеал квазикристалл моделининг биринчи намуналарини топди.
Квазикристалл – табиатда учрайдиган кристаллар орасида ўзининг мураккаб, аммо жуда мукаммал структураси билан фарқланади. Бу шаффоф кристалл табиатда кўпроқ 20 қиррали мураккаб шаклда учрайди.
1970 йилда илк бор олим Рожер Пенрос кўп қиррали квазикристалл жисмининг геомертик шаклини аниқлашга муваффақ бўлди ва бу кашфиёт унинг номи остида тарих зарварақларига битилди.
Ҳарвард ва Пристон университетлари олимлари бу модданинг мураккаб геометрик шакли бундан 500 йил муқаддам Ислом олами меъморлари чизган тарҳлар ва қурилган меъморий обидаларда акс этганини аниқлади. Ҳали Ғарб аҳли қуюқ ўрмонлар орасида яшаб юрган бир вақтда Шарқ олимлари аниқ фанлар бўйича бугун фақат мураккаб технологиялар билангина аниқланаётган кашфиётлар устида муваффақиятли ишлагани яна бир бор исботини топди. Америкалик тадқиқотчи ислом меъморчилигида идеал квазикристалл моделининг биринчи намуналарини топди. 2007 йилда америкалик физиклар “Пенроуз мозаикаси”нинг деярли идеал намунасини Эрондаги 15 аср геометрик нақши намунасидан топишган эди.
Яқинда Техас технология университети меъморчилик тадқиқотчиси Рима Аджлуни ўзининг охирги ишида Ислом меъморчилигидаги мукаммал квазидаврий моделларининг уч намунасини ажратиб кўрсатди. Бу салжуқийлар меъморчилигига хос айлана нақш (масалан: Имом Дарби зиёратгоҳи ва Исфаҳондаги жума масжиди), иккинчи нақшнинг намунаси Фес (Марокаш)да 1323 йилда қурилган ал-Атторий мадрасаси ички деворларининг безатилишида тақдим этилган, нақшнинг учинчиси Мироқ (Эрон)даги Гунбади Кабуд мақбарасининг минорасида тасвирланган.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

2550 марта ўқилди

Янгиликлар

Top