Дунё янгиликлари

Шаржа Ислом боғида Қуръонда зикр қилинган ўсимликлар етиштирилмоқда

Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар беради.

Шу сабабдан ҳам у Ислом боғи деган ном олган. Мазкур боғ 2014 йилда Шаржа атроф-муҳитни ҳимоя қилиш уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Ушбу боғдаги ўсимлик ва дарахтлар орасида зайтун, анжир, узум, анор, пальма, заъфарон, акация, хардал каби Қуръон ва суннатда зикр этилган 50 га яқин ўсимлик ва мевалар етиштирилмоқда.   

Бу ерда зиёратга келувчиларга Ислом динининг атроф-муҳитга қандай муносабатда бўлиши, шифобахш ўсимликларнинг хосиятлари ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, Ислом ботаника боғида зиёратчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Улар энг хушбуй ҳидли агар ва окалиптус дарахтларини томоша қилишлари мумкин.

2014 йилдан буён ушбу боғни 1 миллионга яқин киши зиёрат қилган.

 

 Манба: https://islom.uz

2320 марта ўқилди

Янгиликлар

Top