Дунё янгиликлари

Швейцарияда бўлиб ўтган Қуръон мусобақаси ғолиблари Ҳажга йўлланма олди

Тарихда биринчи маротаба Швецария давлатида Қуръони Карим мусобақаси ташкил этилди. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Швейцариядаги Қуръони карим мусобақасини мувофиқлаштирувчи вакили Жамол ал-Хатибнинг маълум қилишича, мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 50 дан ортиқ Қуръон ҳофизлари қатнашган. Ислом интернет нашрининг хабарига кўра, ушбу мусобақа Қувайт давлатининг «Халқаро Раҳмат» жамияти ҳомийлигида ташкил этилган.

Қуръон мусобақаси мамлакат аҳолиси томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Танлов якунига кўра, дастлабки беш нафар ғолибга Ҳаж сафари учун йўлланма берилган. Қолган иштирокчилар эса пул мукофотлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1877 марта ўқилди

Янгиликлар

Top