Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони россияликлар учун Ҳаж квотасини оширади

Саудия Арабистони подшоҳлиги россиялик мусулмонлар учун Ҳаж квотасини 500 нафарга кўпайтиришни режалаштирмоқда. Россия Федерацияси мусулмонлари учун ажратилган ўринлар сони 26 мингга етказилиши маълум қилинган.

Квотанинг оширилишига сабаб сифатида мамлакатда мусулмонлар сонининг ошиб бориши келтирилган. 2014 йилда Россия учун 16,4 минг квота берилган бўлса, қримлик мусулмонлар сабаб яна 600 ўрин ажратилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2304 марта ўқилди

Янгиликлар

Top